191

Korrupsiyaga qarshi kurashish “Komplaens-nazorat” tizimini boshqarish bo‘limi

      O‘zXIAning korrupsiyaga qarshi kurashish “Komplaens-nazorat” tizimini boshqarish bo‘limi to‘g‘risda

 

Hammamizga ma’lumki, oxirgi yillarda korrupsiyaga qarshi kurashish masalalari davr talabiga aylanib, mamlakatimiz ichki siyosatining muhim yo’nalishlaridan biriga aylanib ulgurdi.

Bu yo‘nalishda amalga oshirilayotgan barcha tadbirlarni tizimli ravishda olib borish va tartibga solish maqsadida, davlatimiz Rahbari tashabbusi bilan sohaga oid bir nechta normativ xujjatlar qabul qilindi. 

Jumladan, 2016-yil 13-dekabrda qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasining “Korrupsiyaga qarshi kurashish to‘g‘risidagi”Qonuni, 2020-yil 27-maydagi “O‘zbekiston Respublikasida korrupsiyaga qarshi kurashish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risidagiPF-5927 sonli Farmoni, hamda 2021-yil 6-iyuldagi “Korrupsiyaga qarshi kurashish  faoliyatini samarali tashkil etishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar rejalari” belgilangan PQ-5177 sonli Qarorlarini ko‘rsatib o‘tish joiz bo‘ladi. 

Mazkur normativ xujjatlar ijrosini ta’minlash, ularni nazorat qilish, sohada tizimli davlat siyosatini amalga oshirish maqsadida, “Korrupsiyaga qarshi kurashish Agentligi” tashkil etildi. 

Bundan tashqari, jamiyatimizdagi barcha strategik hamda ijtimoiy ahamiyatga ega bo‘lgan tashkilotlarda korrupsiyaga qarshi kurashish tizimlari tashkil etildi. 

Akademiyamizda ham  2021-yil 3-iyulda “Korrupsiyaga qarshi kurashish “Komplaens-nazorat” tizimini boshqarish bo‘limi” tashkil etilgan. 

Korrupsiyaga qarshi kurashishning asosiy prinsiplari etib, “qonuniylik”, “ochiqlik va shaffoflik”, “tizimlilik”,  “javobgarlikni muqarrarligi” kabi mezonlar belgilangan. 

 

Bo‘limga Akademiyani “Korrupsiyasiz oliygoh” maqomiga yetkazish maqsadida, barcha yo‘nalishlarda korrupsiyaviy xarakatlarni, hamda korrupsiya holatlariga olib keluvchi “manfaatlar to‘qnashuvi”, “kronizm”, “mahalliychilik”, “nepotizm”, “urug‘-aymoqchilik” kabi illatlarni aniqlash va  oldini olish yuklatilgan.

https://www.iiau.uz/oz/news/2515

https://www.iiau.uz/oz/news/2454

https://www.iiau.uz/oz/news/1841

https://iiau.uz/oz/news/1851 

https://www.iiau.uz/oz/news/2689

https://iiau.uz/oz/news/1895      https://t.me/iiau_official/10495

https://www.iiau.uz/oz/news/2528

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш асослари ва турларини, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш тартибини назарда тутувчи Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020 йил 31 декабрь,

829-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон қарорига 
ИЛОВА 

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарори талаблари ушбу Низом билан тартибга солинадиган муносабатларга татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар — фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчиси;

Олдинги таҳрирга қаранг.

коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш — тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатиш;

(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашиш — коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашиш;

коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар — Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 611, 1931 ва 1932-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар;

коррупцияга оид жиноятлар — Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167-моддасининг иккинчи қисми «г» банди, 168-моддасининг учинчи қисми «в» банди, 1929 ва 19210, 205, 209 — 214-моддалари, 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиш ҳамда 301-моддасида кўрсатилган жиноятлар;

коррупцияга оид жиноятларни аниқлаш ва фош этиш билан боғлиқ тезкор-қидирув тадбирларини ҳамда процессуал ҳаракатларни амалга оширувчи органлар (кейинги ўринларда — коррупцияга қарши курашувчи органлар) — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

4. Қуйидагилар коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантиришнинг (кейинги ўринларда — рағбатлантириш) асосий вазифалари ҳисобланади:

жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш;

коррупцияга оид жиноятларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш, бунга имкон бераётган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;

аҳолининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш ҳамда уларни ушбу соҳага қўшаётган ҳиссаси учун муносиб тақдирлаш.

5. Рағбатлантириш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилади.

6. Ушбу Низом талаблари қуйидаги шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:

мансабдор шахслар, шу жумладан, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашувчи шахслар;

Олдинги таҳрирга қаранг.

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилган ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни бевосита содир этган шахслар.

(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

7. Рағбатлантириш бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида белгиланади.

2-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш асослари ва турлари

8. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ҳақида ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилиши;

нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчиси ўзига нисбатан пора беришни таклиф этган ёки пора талаб қилган шахс ҳақида ёхуд ўзига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга (коррупцияга қарши курашувчи органларнинг ходимлари эса бевосита ўз раҳбарига) берган хабари асосида ҳуқуқбузарлик фош этилиши;

коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

9. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида;

б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;

в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;

унча оғир бўлмаган жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида;

оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида;

ўта оғир жиноят учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида;

г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида;

кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бунда пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматини фоизларда ҳисоблашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорнинг энг кам миқдоридан келиб чиқилади;

(9-банд «г» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

д) қидирувда бўлган шахснинг яширинган жойи ҳақида хабар берганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, икки ёки ундан ортиқ қидирувда бўлган шахсларнинг яширинган жойи ҳақида бир вақтда хабар берганлиги учун эса — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида.

10. Коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органларга хабар берганлик ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашганлик учун шахс ташаккурнома ёки эсдалик совға шаклида рағбатлантириш тарзида тақдирланади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно.

Эсдалик совға қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан ошмаслиги лозим.

11. Қуйидаги ҳолатларда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахс:

икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари;

ҳар хил таснифдаги икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун ушбу жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигидан келиб чиқиб оғирроқ таснифи бўйича бир марта;

бир хил таснифдаги икки ва ундан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар ҳақида хабар берганлик учун бир марта;

коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят ҳақида ёхуд қидирувдаги шахс тўғрисида икки ёки ундан ортиқ шахснинг берган хабари учун мазкур Низомнинг ва 11-бандларида кўрсатилган пул мукофоти миқдорининг тенг улушларида рағбатлантирилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

12. Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

13. Қуйидаги қарорлардан бири қабул қилингандан сўнг рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жиноят ишлари юзасидан суднинг айблов ҳукми ёки қарори қонуний кучга кирганда;

(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 322-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси биринчи қисмининг 1 — 3-бандлари, учинчи қисми ҳамда бешинчи қисмининг 1-банди асосида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор прокурор томонидан тасдиқланганда ёки суднинг ажрими қонуний кучга кирганда;

қидирувдаги шахсга нисбатан қидирувнинг бекор қилинганлиги тўғрисида прокурорнинг, суриштирувчининг, терговчининг қарори ёки суднинг ажрими қабул қилинганда.

14. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

3-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқиш тартиби

15. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш масаласи коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Бунда республика даражасидаги коррупцияга қарши курашувчи органлар рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимнома билан республика махсус комиссиясига, уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан эса ҳудудий махсус комиссияларга чиқадилар.

16. Махсус комиссияларнинг таркиби, фаолият юритиш тартиби, раиси ва аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари коррупцияга қарши курашувчи органлар томонидан белгиланади.

17. Тақдимномага рағбатлантириш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

рўйхатдан ўтган ариза нусхаси ёки оғзаки берилган хабарни тасдиқловчи маълумотлар;

суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки айблов ҳукми нусхаси;

қидирувни бекор қилиш ҳақида, шунингдек, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш тўғрисида чиқарилган ажрим ёки қарор нусхаси;

шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларнинг шахсий ҳисобварағи бўлган банк реквизитлари.

18. Коррупцияга қарши курашувчи органларнинг рағбатлантириш бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асословчи ҳужжатлар рағбатлантириш учун асос юзага келган кундан бошлаб уч иш куни ичида махсус комиссияларга тақдим этилади.

19. Махсус комиссиялар томонидан рағбатлантиришга оид ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлилиги, асослилиги ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилинганлиги кўриб чиқилади.

20. Рағбатлантириш учун тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган тақдирда, икки иш куни ичида қайтарилади.

Қайтарилиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, тегишли ҳужжатлар ушбу Низом талаблари асосида рағбатлантириш учун қайта тақдим этилиши мумкин.

21. Рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан чиқарилган қарорлар уч иш куни ичида тақдимномани киритган коррупцияга қарши курашувчи органга ижро учун юборилади.

22. Махсус комиссияларнинг раислари комиссия қарори қонунийлиги, холислиги ҳамда шахсларнинг шахсига оид маълумотлар ошкор этилмаслиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

23. Коррупцияга қарши курашувчи орган махсус комиссиянинг қарори асосида бир иш куни ичида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор чиқаради.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бир марталик пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг ўн иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади, эсдалик совғаси эса қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ совға қилинадиган буюм харид қилингандан сўнг беш иш куни ичида топширилади.

(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

24. Ташаккурнома шаклида рағбатлантириш масаласи бевосита коррупцияга қарши курашувчи орган раҳбари томонидан кўриб чиқилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

25. Рағбатлантирилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларнинг ҳисоби коррупцияга қарши курашувчи органлар тақдим этган маълумот асосида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан юритилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

26. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар ҳақидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида ошкор этилиши мумкин.

(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

27. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларини ҳимоя қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

28. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

29. Ушбу Низом талаблари бузилганлигида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/829/1693-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/322/0481-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш, ушбу Қонун билан белгиланган талабларни давлат органлари ва ташкилотларида жорий этишда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид ҳуқуқий тартиботларнинг мазмун-моҳиятини давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ва кенг жамоатчиликка тушунтириш орқали мазкур Қонунни амалга киритишга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўриш мақсадида:

1. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, олдини олиш ва бу борада самарали назорат тизимини ўрнатишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун) қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Белгилансинки, Қонун билан ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

2. Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда — Республика идоралараро комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда тасдиқлансин.

Қуйидагилар Республика идоралараро комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин: 

давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмларини самарали жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиш;

давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига сабаб бўлувчи ҳолатларни ўрганиш, уларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка мувофиқ бўлган чораларнинг кўрилишида ягона амалиётни шакллантириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари Қонун билан белгиланган талабларга мувофиқ такомиллаштирилишини таъминлаш;

коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорлигини ривожлантириш чораларини кўриш; 

жамиятда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш.

Белгилансинки, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари ҳисобланади. 

3. Республика идоралараро комиссияси (А. Арипов):

а) 2024 йил 1 июлга қадар Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) шакллантирилишини таъминласин;

б) Қонун кучга киргунига қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларида тегишли ишчи гуруҳларни тузган ҳолда ўрганилишини ташкил этсин.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан уларнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловларга риоя этилишини ўрганиш, жумладан ўриндошлик асосида ишлаш, тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш каби ҳолатларни аниқлаш;

давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилганлигини ҳамда уларнинг малакали кадрлар билан тўлдирилганлигини ўрганиш;

давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш учун жорий этилган «E-anticor.uz» платформасидаги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш; 

давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари Қонун талабларига мувофиқлигини ўрганиш, уларни такомиллаштириш чораларини кўриш;

в) Қонун кучга кирганидан кейин:

ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари кесимида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар таҳлил қилинишини, бундай ҳолатлар кўпайган давлат органлари ва ташкилотларига кечиктириб бўлмайдиган чораларни белгилаш учун тегишли тақдимномалар киритилишини;

ҳар ярим йилда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар Республика идоралараро комиссияси йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилишини таъминласин. 

4. Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун шароит яратиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2024 йил якунига қадар:

«E-anticor.uz» электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин. 

Бунда қуйидаги вазиятларда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташаббусига ёки давлат органлари ва ташкилотларининг онлайн сўровига асосан «E-anticor.uz» электрон платформаси орқали манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланади:

мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни ўрганишда;

давлат харидлари бўйича баённома ва шартномаларни, шунингдек, тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва бенефициарлари бўйича маълумотларни ўрганишда;

ходимнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича белгиланган чекловларга амал қилинишини текширишда;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича таркибий бўлинмалар томонидан манфаатлар тўқнашувини аниқлаш учун электрон базалардан олинган маълумотларни ўрганишда; 

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлардаги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги ҳақидаги мурожаатларни текширишда.

«E-anticor.uz» электрон платформасида электрон модулни яратиш ва модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланиши белгилансин. 

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

5. Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида:

давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули бериш; 

Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар, уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш амалиёти жорий этилсин. 

6. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) билан биргаликда: 

икки ой муддатда давлат органлари ва ташкилотлари учун манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқсин;

2024 йил 1 октябрга қадар халқаро экспертларни жалб этган ҳолда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шаклларини тасдиқласин.

7. Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А. Бурханов) билан биргаликда: 

бир ой муддатда рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларининг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш учун онлайн тест синовлари ўтказилишини; 

уч ой муддатда рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш юзасидан ходимлар учун график асосида ўқув тренинг машғулотлари ташкил этилишини таъминласин. 

8. Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижроси доирасида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари «йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторингни олиб боради ҳамда натижаси бўйича ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясига ахборот киритиб боради.

9. Олий Мажлис палаталарига рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотларида Қонун билан белгиланган талабларга риоя этилиши, шу жумладан уларнинг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш тавсия этилсин.

10. Республика идоралараро комиссияси (А. Арипов) бир ой муддатда рўйхатдаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Қонунни амалга ошириш бўйича идоравий дастурлар қабул қилинишини таъминласин.

11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. 

Амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан 2024 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2024 йил 5 июнь,

ПҚ-210-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сон қарорига 
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Республика идоралараро комиссияси раиси

2.

А. Бурханов

— 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори, Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари

3.

А. Ташкулов

— 

адлия вазири, Республика идоралараро комиссияси раиси ўринбосари

4.

Н. Йўлдошев

— 

Бош прокурор

5.

А. Бобоев

— 

Ҳисоб палатаси раиси

6.

Б. Мусаев

— 

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

7.

Ж. Мирзамаҳмудов

— 

энергетика вазири

8.

Б. Закиров

— 

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири 

9.

Б. Исламов

— 

тоғ-кон саноати ва геология вазири

10.

И. Махкамов

— 

транспорт вазири

11.

И. Абдурахмонов

— 

қишлоқ хўжалиги вазири

12.

Ш. Хамраев

— 

сув хўжалиги вазири

13.

Ш. Шерматов

— 

рақамли технологиялар вазири

14.

П. Бобожонов

— 

ички ишлар вазири

15.

Х. Умарова

— 

мактабгача ва мактаб таълими вазири

16.

К. Шарипов

— 

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

17.

А. Худаяров

— 

соғлиқни сақлаш вазири в.б.

18.

И. Норқулов

— 

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

19.

Н. Сайдуллаев

— 

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари 

20.

А. Ортиқов

— 

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

21.

Ж. Турсунов

— 

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

22.

А. Джурабаев

— 

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

23.

А. Қаюмов

— 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари

24.

А. Мусаев

— 

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

25.

Б. Сидиқов

— 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

26.

Қ. Санақулов

— 

«Навоий КМК» АЖ бошқаруви раиси

27.

Б. Эшмуратов

— 

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси

28.

З. Нарзуллаев

— 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

29.

Ш. Худайкулов

— 

«Uzbekistan airways» АЖ бошқаруви раиси

30.

У. Розукулов

— 

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

31.

А. Акбаржонов

— 

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

32.

К. Туляганов

— 

«Асакабанк» АТБ бошқаруви раиси

Изоҳ. Республика идоралараро комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги ПҚ-210-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуни ижроси доирасида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан 

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул

I. Қонунчилик ҳужжатларини «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлаштириш чоралари

1. 

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тизимини йўлга қўйиш, шу жумладан, давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2024 йил
июнь

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 

(А. Мусаев),

Адлия вазирлиги
(А.Ташкулов),

давлат органлари ва ташкилотлари

2. 

Қонунчилик ҳужжатларини «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун талабларига «пакет» принципи асосида комплекс мувофиқлаштириш ҳамда уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари

2024 йил
июль

Адлия вазирлиги
(А.Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
(А.Бурханов)

3. 

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил
август

Адлия вазирлиги
(А.Ташкулов),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 

(А. Мусаев)

II. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари

4. 

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июнь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),  

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Марказий банк 

(Н. Сайдуллаев)

5. 

Давлат органлари ва ташкилотларида яқин қариндошлар бевосита бўйсунувда ёки назорат йўналишидаги ташкилотларда ишлаётган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июль

Давлат органлари ва ташкилотлари

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

6. 

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳамда уларнинг бўйсунувида бўлган ташкилотларда ходимлар ўриндошлик асосида ишлаётган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июль

Давлат органлари ва ташкилотлари

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

7. 

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш ҳолатларини аниқлаш.

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

8. 

2023 йил давомида яқин қариндоши мансабдор шахс сифатида ишлаётган объектни текширишда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг иштирок этиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини таҳлил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

9. 

Давлат органлари ва ташкилотларидан ишдан бўшаган ходимнинг икки йил ичида ўз иш жойида бевосита назоратида бўлган ташкилотларга ишга кириш ҳолатларини аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июль

Давлат органлари ва ташкилотлари

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

10. 

2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш ва давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июль

Ҳисоб палатаси 

(А. Бобоев),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

11. 

Ходим ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилган, шунингдек, ушбу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органи аъзоси бўлган ҳолатларни аниқлаш ҳамда натижаларини Республика идоралараро комиссиясига тақдим қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июль

Давлат органлари ва ташкилотлари

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Республика идоралараро комиссияси томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ

12. 

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолаш учун жорий этилган «E-anticor.uz» платформаси орқали 2023 йилдаги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ маълумотларни таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил

июль

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

давлат органлари ва ташкилотлари

13. 

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан 2024 йилда манфаатлар тўқнашуви бўйича тўлдирилган йиллик декларацияларни таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил
июль

Давлат органлари ва ташкилотлари,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

Аниқланган ҳолатларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

14. 

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этилаётганлигини ўрганиш, бундай чекловларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ҳисоб палатаси 

(А. Бобоев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 

(И. Норқулов)

15. 

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш ва уларни тартибга солиш тизими жорий этилмаган ташкилотлардаги ҳолатларни таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил

август

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Ҳисоб палатаси 

(А. Бобоев),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

давлат органлари ва ташкилотлари

16. 

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари, одоб-ахлоқ комиссиялари ташкил этилганлигини ва фаолияти йўлга қўйилганлигини таҳлил қилиш ҳамда мавжуд имкониятлар доирасида алоҳида тузилмаларни ташкил этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Ҳисоб палатаси 

(А. Бобоев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 

(И. Норқулов)

17. 

2023 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларига жисмоний ва юридик шахслардан манфаатлар тўқнашуви бўйича келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил

сентябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари,

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Ҳисоб палатаси 

(А. Бобоев),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 

(А. Мусаев)

18. 

Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, савдо платформалари ва бошқа дастурий таъминотлари «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонун билан белгиланаётган талабларга мувофиқлигини ўрганиш ҳамда мавжуд молиявий имкониятлари доирасида уларни такомиллаштириш бўйича ташкилий чораларни кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 

(И. Норқулов)

19. 

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар беришнинг электрон тизими йўлга қўйилганлигини ўрганиш ҳамда бундай тизимни жорий этиш имкониятларини таҳлил қилиш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил

сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 

(И. Норқулов),

давлат органлари ва ташкилотлари

20. 

Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси ҳолатларини ўрганиш.

Бунда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун зарур маълумотларни сўров асосида олиш имкониятини яратиш чораларини кўриш.

Ахборот-таҳлилий
маълумотнома

2024 йил

сентябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 

(И. Норқулов),

давлат органлари ва ташкилотлари

21. 

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш учун шароит яратиш мақсадида:

«E-anticor.uz» электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилишини;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг тегишли ахборот тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилинишини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А.Бурханов),

Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш.Шерматов),
Адлия вазирлиги 

(А.Ташкулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Мусаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),
Солиқ қўмитаси 

(Ш.Кудбиев),

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 

(А. Мусаев)

22. 

«E-anticor.uz» электрон платформасида қуйидаги имкониятларни яратиш:

халқаро ва бошқа расмий тадбирларда давлат фуқаролик хизматчилари қабул қилган совғалар электрон реестрини юритиш;

манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича статистик маълумотларни шакллантириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
декабрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 

(А.Бурханов),

Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш.Шерматов),
Адлия вазирлиги 

(А.Ташкулов)

23. 

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига юбориш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
(А.Бурханов),

Адлия вазирлиги
(А.Ташкулов)

24.

Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг тасдиқланган намунавий шаклларини давлат органлари ва ташкилотлари расмий веб-сайтларига жойлаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
сентябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари

III. Манфаатлар тўқнашуви бўйича ходимларнинг билим ва кўникмаларини аниқлаш ҳамда тушунтириш ишларини амалга ошириш чоралари

25.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатлари бўйича билим ва кўникмаларини онлайн тест синовлари орқали баҳолаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкилий чораларни белгилаш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

июль

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

26.

Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш, кадрлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларининг ва Одоб-ахлоқ комиссияси аъзоларининг манфаатлар тўқнашувини аниқлаш, уларни бошқариш ва бартараф этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириб бориш.

Режа-график асосида

2024 йил
октябрь

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

27.

Давлат харидларида ва бошқа бюджет молиявий харажатларни амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш ва тартибга солиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун онлайн ўқув тренинг ўтказиш.

Режа-график асосида

2024 йил

июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 

(И. Норқулов),

Ҳисоб палатаси 

(А. Бобоев),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов)

28.

Давлат хизматида юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, уларни бартараф этиш чоралари бўйича миллий қонунчилик ва халқаро стандартларга асосланган услубий қўлланма ишлаб чиқиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларига электрон тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

август

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов)

29.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари иш столида эслатма сифатида фойдаланиши учун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар ва бундай вазиятларда кўриладиган чоралар бўйича иллюстратив тарқатма материалларни ишлаб чиқиш ҳамда тарқатиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

август

Давлат органлари ва ташкилотлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов)

IV. Манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда жамоатчилик иштирокини таъминлаш чоралари

30.

Теле- ва радиодастурлар орқали «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда уларни бундай ҳолатлар ҳақида хабардор бўлган тақдирда тегишли идораларга хабар беришга чақириш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил

октябрь

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

31.

Миллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ОАВ вакиллари учун манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан махсус ўқув тренинглар ўтказиш.

Режа-график асосида

2024 йил
октябрь

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев)

32.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ёки тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатлари бўйича хабар бериш мумкин бўлган алоқа каналларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2024 йил
октябрь

Давлат органлари ва ташкилотлари, 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги 

(А. Ташкулов)

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2024 й., 07/24/210/0405-сон)

 

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 1 июнда маъқулланган

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва амал қилиш соҳаси

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш;

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар;

4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;

5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;

6.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Ушбу Қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (бундан буён матнда давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонуннинг амал қилиши:

ўз устав фондида (устав капиталида) давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан;

ўз устав фондида (устав капиталида) ушбу модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан фақат уларнинг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларига татбиқ этилади.

2-модда. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.13.00 Алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш]

Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритишни, шунингдек суд ишини юритиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи қонунларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга оид бошқа қоидалар белгиланиши мумкин.

[ОКОЗ:

1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими — давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси (контракт) асосида ёхуд сайлаб қўйиладиган ёки тайинланадиган лавозимларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган бошқарув ходими;

манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича махсус бўлинма (бундан буён матнда махсус бўлинма деб юритилади) — давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари (ва) ёки кадрлар бўлинмалари;

шахсий манфаатдорлик — давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик;

яқин қариндошлар — ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари.

4-модда. Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлиги;

очиқлик ва шаффофлик;

холислик;

коррупцияга нисбатан муросасизлик.

5-модда. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Қуйидаги шахслар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

6-модда. Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғида:

махсус бўлинмага маслаҳат сўраб мурожаат этиш;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда кўрсатилиши керак бўлган маълумотлардан ташқари қўшимча маълумотларни электрон ёки ёзма шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими:

ўз лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини виждонан бажариши ва уларнинг бажарилишига таъсир кўрсатадиган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўз шахсий манфаатлари билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши;

лавозим мажбуриятларини ёки хизмат ваколатларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги;

мавжуд манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, ўз иш юритувидаги ҳужжатлар бўйича қарор қабул қилингунига қадар ўзининг бевосита раҳбарини (ташкилот раҳбари — юқори турувчи раҳбарни) ёки махсус бўлинмани хабардор қилиши;

ўзининг бевосита бўйсунувидаги ходимларни ёки бошқа ходимларни бевосита ёки билвосита ўзининг шахсий манфаатларини кўзловчи ҳаракатларга (ҳаракатсизликка) мажбурламаслиги;

ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот назорати остидаги ташкилотдан ёки унинг таркибий бўлинмасидан ишга қабул қилиш тўғрисида таклифлар келиб тушганлиги ҳолати ҳақида бир иш куни ичида хабар бериши;

бошқа ходимларга нисбатан ўзига маълум бўлган манфаатлар тўқнашуви ҳоллари тўғрисида хабар бериши;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш мақсадида махсус бўлинманинг сўровига кўра маълумотлар тақдим этиши шарт.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

7-модда. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахсларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;

2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда:

манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун махсус бўлинмадан бепул маслаҳат олиш;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар мазкур ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда:

шахсий манфаатларини кўзлаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслиги;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни электрон ёки ёзма шаклда тўлдириши, унга била туриб ёлғон ва нотўғри маълумотларни киритмаслиги шарт.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими билан алоқадор шахслар томонидан эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда била туриб ёлғон ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

8-модда. Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;

2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.16.00 Ўриндошлик;

3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;

4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;

5.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;

6.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими:

хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш орқали шахсий наф олишга;

манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотни ошкор этиш чоғида маълумотларни яширишга ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишга;

бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно;

ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилишга, шунингдек ушбу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органи аъзоси бўлишга, бундан Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ёки бу фаолият қонунчиликка мувофиқ лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда давлат органи ёки бошқа ташкилот назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилган ёхуд мазкур тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари аъзоси бўлган шахс мазкур давлат органида ёки бошқа ташкилотда ходим лавозимини эгаллаган ҳолларда, у қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу акцияларни ёки улушларни бир ой ичида реализация қилиши, бошқарув органларининг аъзолигидан чиқиши керак;

ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса;

ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган ташкилотнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда ўзи иштирок этишга ҳақли эмас.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ўзи билан меҳнат шартномаси тугатилган ёки хизматдан бўшатилган ходими икки йил ичида охирги иш жойида ўзи бевосита ёки билвосита назоратни амалга оширган ташкилотлар ёки уларнинг таркибий бўлинмалари томонидан ишга ушбу ходим меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга оширган ташкилотларнинг коррупцияга қарши назорат бўлинмаси вазифасини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хулосасига асосан қабул қилинади.

Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган чеклов фақат давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларининг ходимларига, давлат муассасаларининг ва давлат унитар корхоналарининг, ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг раҳбарларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисида кўрсатилган чеклов давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.

Ушбу Қонуннинг мақсадларини назарда тутган ҳолда мазкур моддада «назорат» деганда давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг тегишли ташкилот фаолиятини шахсан ёки ўзининг бўйсунувидаги шахс орқали текшириш ёхуд унга нисбатан қонунчиликда белгиланган ҳар қандай имтиёзларни (преференцияларни) қўллаш ёки уни ҳар қандай жавобгарликка тортиш (жавобгарликка тортиш бўйича ташаббус кўрсатиш) ёхуд унга лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни бериш (хабарномани қабул қилиш) ҳуқуқи тушунилади.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар ходими лавозим мажбуриятларининг ёки хизмат ваколатларининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган бошқа чекловлар қўлланилиши мумкин.

2-боб. Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш

9-модда. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;

3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;

4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш;

5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]

Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).

Махсус ваколатли давлат органи:

манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ахборотни ва материалларни давлат органларидан ёки бошқа ташкилотлардан сўраб олади ва ўрганади;

давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги фаолиятини, шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида ўрганади;

манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланганда, битимни бекор қилиш, қарорни ҳамда бошқа ҳужжатни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга тақдимнома киритади ёхуд уларни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво киритади;

Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарноманинг ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шаклларини тасдиқлайди;

давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар учун манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича услубий тавсияларни эълон қилади;

манфаатлар тўқнашуви натижасида фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг манфаатларига етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланишига эришилиши устидан назоратни амалга оширади;

махсус бўлинмалар ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни, уларда тегишли кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқитишни ташкил этади;

маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этмаганлик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённомани тузади ва уни кўриб чиқиш учун судга юборади.

Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

10-модда. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;

2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида:

ходимлар томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабардор қилиш тизимини ташкил этади;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг ва мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарноманинг белгиланган шаклини ўзининг расмий веб-сайтларига жойлаштиради;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорларни белгиланган тартибда ўзгартиради ёки бекор қилади;

манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битимларни ўзгартиради ёки бекор қилади ёхуд бундай битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида белгиланган тартибда судга даъволар билан мурожаат этади;

одоб-ахлоқ комиссияларининг ва махсус бўлинмаларнинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича фаолиятини ташкил этади;

давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича ички идоравий тартибни белгилайди;

аниқланган манфаатлар тўқнашуви бўйича хизмат текширувининг холисона ташкил этилишини ва унинг натижалари одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди;

манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда ўрнак бўлаётган ходимларни рағбатлантириш чораларини кўради;

манфаатлар тўқнашуви натижасида фуқароларга, ташкилотларга, жамиятга ёки давлатга етказилган зарарнинг ўрни қопланишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг тегишли давлат органига ёки бошқа ташкилотга бўлган ишончини тиклаш чораларини кўради.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

11-модда. Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар одоб-ахлоқ комиссиясининг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан ушбу Қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

Одоб-ахлоқ комиссияси:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан ушбу Қонунда белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш чораларини кўради;

манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан кўрилаётган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) ҳақидаги масалаларни кўриб чиқади;

мавжуд манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳоллар устидан коллегиал назоратни амалга оширади;

ушбу Қонунда белгиланган талабларнинг давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимлари томонидан бузилишлари мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хизмат текшируви натижаларига кўра хулоса чиқаради;

манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар қилмаган, била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этган ёхуд бундай ахборотни яширган ходимни жавобгарликка тортиш ҳақида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбарига таклиф киритади.

Одоб-ахлоқ комиссияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

12-модда. Махсус бўлинманинг манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Махсус бўлинма:

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳоллари тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ушбу Қонун талабларини бузган ходимига нисбатан хизмат текширувини ўтказади;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан қонунчиликка мувофиқ тушунтириш ишларини амалга оширади;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни, шунингдек мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқади, уларнинг натижаларига кўра одоб-ахлоқ комиссиясига таклифлар киритади;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги хабарлари муносабати билан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса беради;

давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини таҳлил қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ушбу Қонун талабларига риоя этилиши ҳолати тўғрисидаги ҳар йилги ҳисоботларни тайёрлайди ҳамда ҳисоботлар унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлайди.

Махсус бўлинма қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этишга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлашга доир чоралар

13-модда. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш

[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш уларнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этиши орқали амалга оширилади.

14-модда. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома

[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бераётган давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, шунингдек жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг манфаатлар тўқнашуви юзага келаётган яқин қариндошининг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда) ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимига алоқадор шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборот.

Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларни ўз ичига олиши, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг ва (ёки) унинг бевосита раҳбарининг (айрим ҳолларда, унинг ўринбосарининг) ўз қўли билан қўйилган имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши керак.

15-модда. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани тақдим этиш тартиби

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.09.00.00 Давлат фуқаролик хизмати;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими қуйидаги ҳолларда мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдириши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига — юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт, агар:

яқин қариндошлари бевосита ходимнинг бўйсунувидаги ишга қабул қилинган бўлса (давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимга ишга қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно) ёки ходимнинг ишига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ўзига алоқадор шахслар жалб этилган бўлса;

у ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этаётган бўлса;

яқин қариндоши текширув ўтказилаётган объектда (юридик шахсда) текширув йўналиши бўйича масъул мансабдор шахс сифатида ишлаётган бўлса ёки мазкур текширув объекти (юридик шахс) унга алоқадор шахс бўлса;

бошқа ҳар қандай мавжуд манфаатлар тўқнашуви ўзига маълум бўлиб қолса.

16-модда. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарномани кўриб чиқиш тартиби

[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбар ходими ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар таркибий бўлинмасининг раҳбари мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага бир иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт.

Махсус бўлинма кўрилган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни уч иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади.

17-модда. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозими ҳамда унинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек унинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими яқин қариндошларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, уларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек иш жойи ва лавозими;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёки унинг яқин қариндошлари акциядор бўлган акциядорлик жамиятининг расмий номи ва унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндоши муассис (иштирокчи), бошқарув органи аъзоси бўлган юридик шахснинг расмий номи, шунингдек унинг солиқ тўловчининг идентификация рақами.

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация уни тўлдирган давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг ўз қўли билан қўйилган имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

18-модда. Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш тартиби

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотлари ўзгарган тақдирда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдириши ва ҳар йили 15 январдан кечиктирмай махсус бўлинмага тақдим этиши керак.

Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинаётган номзод, шунингдек бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак.

Махсус бўлинма:

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ҳар йилги декларацияни ҳар йили 15 февралгача умумлаштиради ва таҳлил қилади;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) таъминлаш учун ҳар йили 1 мартга қадар одоб-ахлоқ комиссиясига таклиф киритади;

одоб-ахлоқ комиссияси томонидан қабул қилинган хулосага асосан эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўриш тўғрисида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг бевосита раҳбарига ёхуд давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг юқори турувчи раҳбарига таклиф киритади.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлигига номзод ишга қабул қилинаётганда ёхуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими бошқа ишга ўтказилаётганда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этганидан кейин махсус бўлинма ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ишларни беш кунлик муддатда амалга оширади.

19-модда. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар томонидан тақдим этиладиган эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;

2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо;

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар томонидан тақдим этиладиган эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимига алоқадор шахс ҳисобланган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсий идентификация рақами ёхуд юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими билан қариндошлик тўғрисидаги маълумотлар;

юридик шахснинг давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимига алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотлар.

Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация уни тўлдирган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг (ишончли шахсининг) ўз қўли билан қўйилган имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

20-модда. Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;

3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашувини аниқлаш қуйидаги манбалардан олинган маълумотларни ўрганиш орқали амалга оширилади:

ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациядан;

давлат харидлари жараёнида олинган таклифлардан, харид комиссияси мажлисларининг баённомаларидан, тузилган шартномалардан;

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятидаги мавжуд манфаатлар тўқнашуви ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги мурожаатларидан ёки хабарларидан;

тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва якуний наф олувчилари (бенефициарлари) рўйхатларидан;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш модулидан;

«ФҲДЁ Ягона электрон архиви» ахборот тизимидан;

«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро аппарат-дастурий мажмуидан;

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан;

махсус ваколатли давлат органи томонидан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича киритилган тақдимномадан.

Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи — тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган манбалардан маълумотлар олиш махсус бўлинма раҳбарининг сўрови бўйича амалга оширилади.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган мавжуд манфаатлар тўқнашуви ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари улар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва ўрганиш орқали аниқланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотларни ўрганиш махсус бўлинма томонидан амалга оширилади.

4-боб. Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларни кўриб чиқиш ва текшириш

21-модда. Манфаатлар тўқнашувига оид ҳолларга нисбатан кўриладиган чоралар

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашуви ҳолларини тартибга солиш учун уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги чоралардан бири кўрилиши керак:

ўзига нисбатан манфаатлар тўқнашуви юзага келган раҳбарнинг бевосита бўйсунувидаги давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимини манфаатлар тўқнашуви юзага келмайдиган бошқа раҳбарнинг бўйсунувига ўтказиш;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимини манфаатлар тўқнашуви юзага келиши мумкин бўлган коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг лавозим мажбуриятлари ёки хизмат ваколатлари доирасини қайта кўриб чиқиш;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ахборотидан ва ҳужжатларидан фойдаланишига чекловлар белгилаш;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг якка тартибда қарорлар қабул қилишга доир ваколатларини қонунчиликка мувофиқ амалга ошириши устидан коллегиал назоратни таъминлаш;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига ўзидаги шахсий манфаатдорликни қонунчиликка мувофиқ бартараф этиши тўғрисида таклифлар тақдим этиш;

ходим томонидан ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг манфаатларига зид бўлган шахсий манфаатдорлигидан воз кечиши;

давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг шахсий манфаатдорлигини бартараф этиш чораларини кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, ходимнинг розилиги асосида уни аввалги лавозимига тенг бошқа лавозимга ўтказиш ёки меҳнат шартномасини (контрактни) умумий асосларда бекор қилиш.

Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг розилиги билан кўрилиши керак.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солишга доир чораларни кўриш чоғида бирор-бир шахсларга, гуруҳларга ёки ташкилотларга афзаллик, устунлик беришга ёхуд давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек фуқароларни камситишга йўл қўйилмайди.

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар ўз ходими билан ўзаро келишувга кўра, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа чораларни ҳам кўриши мумкин.

22-модда. Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳужжатларнинг махфийлигини таъминлаш

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш ва аниқлашда иштирок этадиган ходимларга ишониб топширилган ёхуд уларга касбий, хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан маълум бўлиб қолган шахсларнинг шахсга доир маълумотларини ошкор этишга йўл қўйилмайди.

[ОКОЗ:

1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чоғида шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

23-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатлар тўқнашуви ҳоллари тўғрисидаги мурожаатлари ва хабарларини кўриб чиқиш

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ходимдаги мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида давлат органларига ва бошқа ташкилотларга келиб тушган ҳар бир мурожаати ёки хабари қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда текширилади.

Текшириш давомида аниқланган манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги билан боғлиқ ҳоллар тўғрисидаги маълумотлар одоб-ахлоқ комиссияси томонидан махсус бўлинма тақдим этганидан кейин ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.

Одоб-ахлоқ комиссияси давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбарига манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш бўйича чораларни кўриш ёхуд ходимни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида таклиф киритади.

24-модда. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотнинг ҳисобини юритиш

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрини юритади.

Мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрига қуйидаги асосларга кўра киритилади:

давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга ишга қабул қилишда номзод томонидан тақдим этилган декларация асосида мавжуд манфаатлар тўқнашуви аниқланганда;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими бошқа ишга ўтказилган тақдирда, ўзидаги мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни хабар қилганда;

давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан тақдим этиладиган эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ҳар йилги декларация асосида мавжуд манфаатлар тўқнашуви аниқланганда;

мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома тақдим этилганда;

эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этилганда;

расмий электрон маълумотлар базалари орқали давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимида манфаатлар тўқнашуви аниқланганда;

келиб тушган мурожаатга ёки хабарга асосан давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимида манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тасдиқланганда;

қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиладиган хизмат ҳамда бошқа турдаги текширувлар натижасида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимида манфаатлар тўқнашуви аниқланганда.

Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрига ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослардан ташқари қуйидаги маълумотлар киритилади:

мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувларини тартибга солиш юзасидан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар;

манфаатлар тўқнашувини ошкор этиш чоғида била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборотни тақдим этган ёхуд бундай ахборотни яширган давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига нисбатан кўрилган таъсир чоралари тўғрисидаги маълумотлар.

Махсус бўлинма аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларининг ҳисоби ўз вақтида ва тўлиқ юритилиши учун жавобгардир.

25-модда. Манфаатлар тўқнашуви ҳолларини тартибга солиш учун кўрилган чораларни кўриб чиқиш

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувлари тўғрисида ҳар ярим йилда хулоса қабул қилади ҳамда уларни тартибга солиш бўйича кўрилган чораларнинг етарлилигини (тўғрилигини) кўриб чиқади.

Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларини махсус бўлинма билан биргаликда таҳлил қилади ва давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

26-модда. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қарорлар қабул қилиш ёки битимлар тузиш

[ОКОЗ:

1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади.

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинганлиги ёки битим тузилганлиги натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бунда ҳақиқий эмас деб топилган бундай битимнинг ижроси билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади.

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганлиги натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга етказилган зарар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг айбдор ходимларидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

27-модда. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича қабул қилинган қарорлари устидан шикоят қилиш

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи ташкилотга, махсус ваколатли давлат органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

28-модда. Низоларни ҳал этиш

[ОКОЗ:

1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг фаолиятидаги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

29-модда. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

[ОКОЗ:

1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]

30-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

1. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 1758-модданинг тўртинчи қисмидаги «ва манфаатлар тўқнашуви» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) қуйидаги мазмундаги 1934-модда билан тўлдирилсин:

«1934-модда. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

3) 245-модданинг биринчи қисми «1933» рақамидан кейин «1934» рақами билан тўлдирилсин;

4) 24510-модданинг биринчи қисмидаги «2157-моддасида» деган сўзлар «1934 ва 2157-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 3-модда, № 5, 46-модда, № 6, 570, 577-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) 114-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади.

Коррупцияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, бундай битимни тузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланади»;

2) 116-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади».

3. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 3-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«манфаатлар тўқнашуви — шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият».

31-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш;

3.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.05.00.00 Адлия органлари / 18.05.01.00 Адлия органларининг тизими ва ташкилий тузилмаси]

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

32-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш

[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;

2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2024 йил 5 июнь,

ЎРҚ-931-сон

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 03/24/931/0402-сон)

 

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi rasmiy telegram boti

https://t.me/eduuzanticor_bot

 

O`zbekiston xalqaro islom akademiyasining Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘limi rasmiy telegram boti

https://t.me/iiau_anticor_uz_bot

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish