288

“ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ИСЛОМНИ ТУШУНИШ МУАММОЛАРИ” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 2022 йил 7 мартдаги 101-ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 08/1-824-сонли хати ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 13 апрелдаги 02-03/2656-сонли хатининг ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 27 май куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжумани ўтказилади.

Мазкур анжуманда иштирок этишни хоҳлаган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар 2022 йил 25 май санасига қадар илмий тезисларни ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида тақдим этишлари мумкин.

Тезислар қуйидаги йўналишларда қабул қилинади:

- Динлараро тотувлик ва радикализмни енгиш;

- Мусулмон жамоасида конфессиялараро мулоқот: ўтмиш, ҳозирги, келажак;

- Олий ислом таълимини ривожлантиришда ютуқларга эга бўлган ўзбек ва хорижий олимларнинг илмий, услубий ва ахборот алмашинуви;

- Ислом илоҳиёти тафаккури ривожланишининг анъаналари ва замонавий тенденциялари: мусулмон жамоаларининг ички ва хорижий тажрибаси.

Муаллифлар учун маълумот 

Анжуманга топширилган маърузалар тезислари электрон илмий тўплам шаклида чоп этилади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир. Белгиланган йўналишларга мос бўлмаган ва талабларга жавоб бермайдиган тезислар тўпламга киритилмайди.

  1. Тезислар матнини расмийлаштириш талаблари:
  • Матн ҳажми – камида 5 бетдан 7 бетгача А-4 ҳажмдаги қоғозга, матн шакли – Microsoft Word, ёзув шрифти – Times New Roman, ҳарфлар ҳажми – 14 кегль, сатрлар оралиғи 1,5 интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см;
  • Юқоридан бош ҳарфлар билан мақола мавзуси ёзилади, бир интервалдан сўнг муаллифнинг фамилияси, исми-шарифи, иш жойи (олий ўқув юрти) номи ва лавозими, шунингдек боғланиш учун телефон рақами ёзилади, бир интервалдан сўнг матн келтирилади;
  • Тезисни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ҳар бир саҳифа остида ҳавола (сноска) тарзида берилади.
  • Интернет-ресурслардан (Google Таржимон ва бошқалар) фойдаланилган изоҳларнинг таржималари лингвистик ва семантик жиҳатдан тўғрилиги учун албатта таҳрир қилиниши керак.
  • Барча тақдим этилган материаллар Антиплагиат воситаси ёрдамида синовдан ўтказилади (оригиналлиги – 70%дан кам эмас).
  • Тезисларнинг электрон нусхалари конференция ташкилий қўмитасига топширилади. Мақола ва тезиснинг электрон нусхаси @SaidafzalSaidjalolov (+99890) 036-27-44 манзилига юборилиши мумкин.

2. Тезиснинг ҳар бир бети учун 15.000 сўм бадал пули тўланади. Тўловлар пул ўтказма орқали АБДУҚОДИРОВ ЖАСУРБЕК номига очилган карта 8600312943181665  рақамига электрон тўлoв тизимлари орқали юборилади. Тўловни тасдиқловчи маълумот (скриншот) муаллиф номи кўрсатилган ҳолда телеграм орқали @AbduqodirovJ (+99899 484-75-76) манзилига юборилиши сўралади.

Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11, (почта индекси 100011) Ўзбекистон халқаро ислом академияси, “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси. Телефон: (+99890) 036-27-44, (+99899) 484-75-76.

Qo‘shimcha mutolaa uchun tavsiya

Izoh qoldirish