Qabul 2021:: (+998) 71 244-50-76, 244-96-13 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. :           

        

Ўзбекистон Ҳожиларга Яратилган Шарт-Шароит Бўйича Биринчи Бешталикдан Жой Олди

Ўзбекистон Ҳожиларга Яратилган Шарт-Шароит Бўйича Биринчи Бешталикдан Жой Олди

Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар сафига киритилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” Ишчи гуруҳи раҳбари Жасур Акрамов Макка шаҳрида юртимиз ҳожилари билан ташкил этилган учрашувда маълум қилинди.

Бундай юксак эътирофга ўз-ўзидан эришилгани йўқ, албатта. Унинг замирида Президентимиз тавсияси асосида муқаддас ҳаж зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётгани, бўлғуси ҳожилар учун зарур барча шарт-шароит яратиб берилаётгани мужассамдир.

Дарҳақиқат, бу йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари нисбатан эрта бошланиб, юқори тажрибага эга ширкатлар билан шартномалар тузилди, энг замонавий меҳмонхоналар ижарага олинди. Бундан ташқари, 7200 нафар зиёратчига мавсум давомида намунали хизмат кўрсатиш учун 35 нафардан иборат Ишчи гуруҳи, 140 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз жалб этилгани диққатга сазовордир.

— Ҳаж амалини бажариш учун ушбу муқаддас манзил-маконга етиб келиб, бекаму кўст ибодат қилишга интилаётганингиз, бугунги кунга қадар Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салом йўллаганингиз, умрани адо этганингиз — улуғ бахт, — дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.

— Бу Оллоҳнинг энг суйган бандаларига насиб этади. Давлатимиз томонидан ҳаж мавсуми давомида сизлар учун барча шарт-шароит муҳайё қилиб берилмоқда. Бу Президентимиз ташаббуси билан одамларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар самарасидир. Зотан, одамлари рози юртга Яратган ҳам неъматларини ёғдиради иншаАллоҳ.

Учрашувда кейинги пайтда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, масжид-мадрасаларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар берилгани, Халқаро ислом академияси таъсис этилгани, “Вақф” хайрия жамоат фонди тузилгани, Халқаро Ислом цивилизация маркази, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ташкил этилгани, Ҳадис, Калом, Ақида, Фиқҳ ва Тасаввуф илми мактаблари тузилгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, ҳаж қилувчилар сони кескин оширилиб, умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин эканлигини халқимиз учун катта имконият бўлгани айтиб ўтилди.

Зиёратчиларни қизиқтираётган саволларга муфтий ва Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан батафсил жавоб қайтарилиб, ҳаж ибодатининг қолган рукнларини бажариш юзасидан йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. 

“Халқ сўзи” махсус мухбири Саид РАҲМОНОВ

Саудия Арабистонининг Макка шаҳридан хабар қилади.

АКАДЕМИЯ ХОДИМЛАРИ ҲАЖ ЗИЁРАТИДА

АКАДЕМИЯ ХОДИМЛАРИ ҲАЖ ЗИЁРАТИДА

Бутун дунё мусулмонлари Қурбон ҳайитига тадорик кўраётан айни пайтда бир гуруҳ ватандошларимиз ислом динининг беш арконидан бири – Ҳаж ибодатини адо этишмоқда.

Koʼp asrlik milliy va diniy qadriyatlarimizni asrab-avaylash, dunyo ilm-fani va madaniyati rivojiga ulkan hissa qoʼshgan ajdodlarimizning bebaho merosini oʼrganish, uning asosida yoshlarni komil inson etib tarbiyalash jamiyatda barqaror ijtimoiy-maʼnaviy muhitni taʼminlashning muhim shartlaridan biri hisoblanadi.

REKVIZITLАR
Oʼzbekiston xalqaro islom akademiyasi
STIR(INN): 305670152
sh/xv 40011086 0262 7779 5010 0023 001
Oʼzbekiston Respublikasi Moliya
vazirligi gʼaznachiligi Аmaliyoti
boshqarmasi x/r:23402000300100001010
MB BB XKKM Toshkent shahar.
MFO 00014 STIR (INN) 201122919

BIZNING MАNZIL

Manzil: Toshkent, O‘zbekiston, 100011
Abdulla Q. №11
Ishonch telefoni:
(71) 244-94-64
Devonxona: (71) 244-94-60
Qabul kommissiyasi:
(71) 2449613
(71) 2445076
Buxgalteriya:
(71) 244-94-58
E-mail: info@iiau.uz

 

 

© 2019 iiau.uz. Designed by ZAKT KAFEDRASI. (+998) 71 244 00 42 All Rights Reserved,