Qabul 2021:: (+998) 71 244-50-76, 244-96-13 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. :           

        

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректорининг  Қурбон ҳайити муносабати билан  БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректорининг Қурбон ҳайити муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

 Қадрли ҳамкасблар!

Қурбон ҳайити — меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, тинч-тотувлик, фаровон ва саодатли кунларга шукроналик изҳори айёми. Шу боис мазкур байрамнинг мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Шу фурсатдан фойдаланиб, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, халқимизни шукроналик, саховат ва меҳр-оқибат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман. Мана шу файзли ва баракотли кунларга етказгани, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо эканлиги учун Аллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Азизлар!

Маълумки, бугунги кунда олис-яқин ҳудудларда бутун дунёни ташвишга солаётган хавф-хатарлар, турли ғаразли мақсадлар кураши авж олмоқда. Қўшни давлатлардаги нотинчликлар, айрим диёрларда кунора юз бераётган нохуш воқеа-ҳодисалар барчамизни ташвишга солади, албатта.

Шу нуқтаи назардан, юртимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида нафақат мамлакатимиз, балки барча минтақа диёрларида тинчлик, ҳамжиҳатлик, тараққиёт ва фаровонликни таъминлаш бўйича мунтазм қайғуриб келинаётгани халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда. Бунинг исботи сифатида куни кеча Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилган халқаро конференция юртдошларимиз ва бутун жаҳон аҳли томонидан ҳам катта қизиқиш билан кузатилди.

Шундай экан, жаннатмакон юртда яшаётганимиздан Аллоҳга минг бор шукрлар қилиб, унинг ривожи учун бор куч-ғайратимизни сафарбар қилишимиз керак. Яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшишимиз ҳам фарз, ҳам қарздир.

Ҳурматли азизлар!

Президентимиз Шавкат Мирзиёв томонидан муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Жорий йилги Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллигига эътибор қаратилди. Зеро, айни пайтда бутун дунёдаги эпидемиологик вазият сабабли энг устувор мақсадимиз — бир-биримизнинг саломатлигимизни асраш, касаллик занжирини узишдан иборат. Биз қанчалик ўз саломатлигимиз ҳақида қайғурсак, шунчалик пандемик вазиятни бартараф этиш учун катта қадам ташлаган бўламиз. Шу боис байрамни оила даврасида, самимий ва эзгу ниятлар билан кутиб олишларингизни сўраб қолардим.

Азиз қадрдонлар!

Мунаввар кунларда юртимиз осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган барча хайрли ишларда Яратганнинг ўзи мададкор бўлишини сўраб қоламан.

Сиз, азизларни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик тилайман. Юртимиздаги файз-барака, меҳр-оқибат, тинчлик-тотувлик бардавом бўлсин!

 

Ҳурмат билан,

Музаффар КОМИЛОВ,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори


Print   Email

Koʼp asrlik milliy va diniy qadriyatlarimizni asrab-avaylash, dunyo ilm-fani va madaniyati rivojiga ulkan hissa qoʼshgan ajdodlarimizning bebaho merosini oʼrganish, uning asosida yoshlarni komil inson etib tarbiyalash jamiyatda barqaror ijtimoiy-maʼnaviy muhitni taʼminlashning muhim shartlaridan biri hisoblanadi.

REKVIZITLАR
Oʼzbekiston xalqaro islom akademiyasi
STIR(INN): 305670152
sh/xv 40011086 0262 7779 5010 0023 001
Oʼzbekiston Respublikasi Moliya
vazirligi gʼaznachiligi Аmaliyoti
boshqarmasi x/r:23402000300100001010
MB BB XKKM Toshkent shahar.
MFO 00014 STIR (INN) 201122919

BIZNING MАNZIL

Manzil: Toshkent, O‘zbekiston, 100011
Abdulla Q. №11
Ishonch telefoni:
(71) 244-94-64
Devonxona: (71) 244-94-60
Qabul kommissiyasi:
(71) 2449613
(71) 2445076
Buxgalteriya:
(71) 244-94-58
E-mail: info@iiau.uz

 

 

© 2019 iiau.uz. Designed by ZAKT KAFEDRASI. (+998) 71 244 00 42 All Rights Reserved,