ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ЭМАС, МЎЪТАДИЛЛИКНИ ЁҚЛАЙДИ

ИСЛОМ МУТААССИБЛИКНИ ЭМАС, МЎЪТАДИЛЛИКНИ ЁҚЛАЙДИ

Ислом ўз номидан келиб чиқиб, кишиларни тинчлик, маърифат, одобга чорловчи мўътадил ва бағрикенг диндир. Шу ўринда таъкидлаш керакки, ислом фақат диний аҳкомлар ва  ақидалардан иборат эмас, балки у жамиятни ислоҳ қилиш ва кишилар маънавиятини бойитишга хизмат қиладиган диний-ахлоқий таълимот, ҳаётий-ахлоқий ўгитларни ўзида мужассам этган диндир.

БУХОРОИ ШАРИФ - ИСЛОМ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ҳар йили мусулмон мамлакатлардаги 3 та шаҳарни Ислом маъданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири Араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон давлатлардир. Ислом ҳамкорлиги ташкилоти (ИҲТ) маданият вазирларининг 9-анжумани қарорига кўра, 2020 йилда жонажон ватанимизнинг Бухоро , Миср давлатининг Қоҳира, Мали давлатининг Бамако шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти сифатида эълон қилинди.