Кино оламига бир назар

Кино оламига бир назар

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Араб тили ва адабиёти Ал-Азҳар” кафедраси томонидан “Кино оламига бир назар” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди. Унда элимиз севган ёш санъаткорлар — актёр Йигитали Мамажонов ҳамда актриса Муқаддас Саъдуллаевалар ҳам бевосита иштирок этди.

Тадбирда кино соҳасидаги янгиликлар, хорижий давлатларнинг бу борада тўплаган тажрибаси, жаҳон кино санъатининг ўзига хослиги, юртимизда замонавий ахборот технологиялари ва инновацион ёндашув билан халқимизнинг шонли тарихи ҳақида батафсил маълумот берувчи тарихий кино фильмларнинг суратга олиниши ҳақида суҳбатлашилди.

Шу нуқтаи назардан, ёш бўлишига қарамасдан кино санъати оламида самарали меҳнат қилиб келаётган  Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаеваларнинг соҳа фаолиятида эришган ютуқлари, тўплаган тажрибаларига оид бўлган қизиқарли саволларга учрашув қатнашчилари батафсил жавоб олишди. Якунда тадбир меҳмонларига мутасаддилар томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

 


Print   Email