КУВАЙТ ЭЛЧИСИ МУЖДА КЕЛТИРДИ

КУВАЙТ ЭЛЧИСИ МУЖДА КЕЛТИРДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмед ал-Жееран ташриф буюрди.

Кувайт элчихонаси делегацияни кутиб олган академия ректори Ш.Ёвқочев меҳмонларга академиянинг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, умумий фаолияти ҳақида маълумот берди.

Аҳмед ал-Жееран Ўзбекистон ислом оламидаги улуғ олимлар юрти эканлиги ҳамда бу ерда уларнинг нодир асарлари сақланишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Аҳмед ал-Жееран Кувайт университети академия билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини, ҳозирги кунда ҳамкорлик лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

Дўстона ўтган учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати


Print   Email