ТУРКИЯДА ИМОМ-ХАТИБЛАР ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?

ТУРКИЯДА ИМОМ-ХАТИБЛАР ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?

Аввал хабар берганимиздек,  Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегациясининг Туркия Республикасига ташрифи муҳим воқеаларга бой бўлмоқда.

Академиямиз ректори Шуҳрат Ёвқочев Анқара шаҳрида Туркия таълим тизимидаги диний таълим бошқармаси раҳбарияти ва мутахассислари билан учрашиб, имом-хатиблар тайёрлаш тизими билан яқиндан танишди.

Мазкур учрашув давомида делегациямиз аъзоларига Туркия диний таълим тизими тўғрисида батафсил маълумот берилди, вакилларимиз диний таълим мактаблари ва имом-хатиблар лицейлари фаолияти билан таништирилди.

Бугунги кунда Туркияда 4800 та имом-хатиблар лицейлари ишламоқда. Улар ўқувчиларни имтиҳонсиз қабул қилади. Ушбу лицейларда 1 миллион 300 мингдан зиёд болалар таълим олмоқда. Бу кўрсаткичТуркиядаги жами ўқувчиларнинг 13 фоизига тўғри келади. Диний таълим соҳасида  фаолият юритаётган 300 та ихтисослаштирилган имом-хатиблар лицейи ҳам мавжуд. Бу турдаги лицейларга ўқишга кириш қатъий синовлар асосида амалга оширилади.

Шунингдек, делегациямиз вакиллари Туркия диний таълимидаги ўқув дастурлари, имом-хатибларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимлари фаолиятини ҳам ўрганишди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email