АКАДЕМИЯ ДУНЁГА МАШҲУР “СУЛАЙМОНИЯ” КУТУБХОНАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

АКАДЕМИЯ ДУНЁГА МАШҲУР “СУЛАЙМОНИЯ” КУТУБХОНАСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси Истанбул шаҳрида “Сулаймония” кутубхонаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

“Сулаймония” кутубхонаси – Туркиянинг Истанбул шаҳрида 1557 йилда қуриб битказилган Сулаймония мажмуасининг таркибий қисмидир.  Дунёдаги энг йирик кутубхоналардан бири сифатида эътироф этилган бу даргоҳда VIII—XIX асрларга оид 73 мингга яқин ҳужжат ва қўлёзмалар, 50 мингдан ортиқ босма китоблар ва бошқа маърифий, маънавий, маданий бойликлар сақланади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси “Сулаймония” кутубхонаси раҳбарияти билан ўтказилган музокараларда Мовароуннаҳр уламолари ижодига мансуб қўлёзмаларнинг каталогини яратишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.

Бундан олдин академиямиз ректори Шуҳрат Ёвқочев Ислом ҳамкорлик ташкилотининг  (ИҲТ)  Ислом тарихи, маданияти ва  санъати илмий тадқиқот маркази – IRCICA билан ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси сафар давомида Туркиянинг бир қатор етакчи университетларига ҳам ташриф буюради.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

 

Print   Email