ЕВРОПАЛИК ОЛИМ АКАДЕМИЯДА МАЪРУЗА ЎҚИДИ

ЕВРОПАЛИК ОЛИМ АКАДЕМИЯДА МАЪРУЗА ЎҚИДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида илмий тадқиқот олиб бораётган Австрия фанлар академияси Эроншунослик институти катта илмий ходими др.Паоло Сартори академияда мамлакатимиз профессор-ўқитувчилари, мутахассислари, тадқиқотчилари ва талабалари учун маъруза ўқиди.

Паоло Сартори Марказий Осиё халқлари антропологияси, хусусан ҳозирги Ўзбекистон халқлари,  минтақадаги ислом дини тарихи  бўйича дунёга машҳур олимлардан бири ҳисобланади. У ўз тадқиқотлари асосида юзга яқин илмий мақола ва бешта академик монография ёзган.

Шунингдек, П.Сартори Голландияда чоп этилувчи «Journal of Economic and Social History of the Orient (Brill)» номли юқорирейтингга эга академик журналнинг бош муҳаррири ҳам ҳисобланади.

Академиядаги илмий тадқиқотлар давомида др. Сартори “XVIII-XX асрларда Ўрта Осиёда ёзишмалар маданияти ва интеллектуал жараёнлар” мавзуси бўйича тадқиқот олиб боради.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email