УСМОНОВ ЛОНДОНДА ҚУРЪОН МАЪНОЛАРИ ТАРЖИМОНИ БИЛАН УЧРАШДИ

УСМОНОВ ЛОНДОНДА ҚУРЪОН МАЪНОЛАРИ ТАРЖИМОНИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг Ўқув ишлари бўйича проректори Иброҳим Усмонов Лондон SOAS университетида бўлди. И.Усмонов у ерда арабшунослик ва исломшуносликка оид мутахассислик фанлари таълими бўйича қилинаётган илғор лойиҳалар ҳамда йиллар давомида университетга хос бўлган тажрибалар билан танишди. Лондон SOAS университети Осиё, Африка, Кичик Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатшунослиги йўналиши бўйича Европанинг энг нуфузли таълим муассасаси ҳисобланади.

Ташриф чоғида Иброҳим Усмонов Британияда Қуръон маъноларининг инглиз тилига таржималари ичида энг юқори баҳоланган “The Qur’an” маънолари таржимаси муаллифи профессор Муҳаммад Абдулҳалим билан учрашди. Учрашув давомида исломшунослик фанлари, хусусан Қуръоншунослик фани бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, академия проректори Муҳаммад Абдулҳалимнинг амалий дарс машғулотида иштирок этди.

Шу билан бирга арабшунослик бўйича узоқ йиллик тажрибаларга эга Лондон SOAS университети лектори Муҳаммад Саид билан араб тили таълими соҳасига оид тажрибалар, ўқув дастурлари ва қўлланмалар муҳокамаси ўтказилди. Айни пайтда, И.Усмонов Лондон SOAS университети томонидан тақдим этилган араб тили бўйича махсус ўқув қўлланмаларини чуқур тадқиқ этмоқда.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email