ХОРИЖЛИК АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Пресс Релиз)

ХОРИЖЛИК АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИГА ҚАБУЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА (Пресс Релиз)

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш учун  қабул давом этмоқда. 

Хорижлик абитуриентлар академияга кириш имтиҳонларидан озод этилади ва суҳбат асосида қабул қилинади. Талабалар истакларига кўра, ўзбек ва рус тилида ўқишлари мумкин. Уларга диний ва дунёвий фанлардан ўз соҳасининг етук профессор-ўқитувчилари дарс беради. 

Академияда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича таҳсил олиш мумкин:

Бакалавриат таълим йўналишлари (4 йил):

  • Исломшунослик (қуръоншунослик, ҳадисшунослик, ислом ҳуқуқи, ақида ва тасаввуф, ислом тарихи ва манбашунослиги)
  • Филология ва тилларни ўқитиш (араб тили)
  • Диншунослик
  • Халқаро муносабатлар
  • Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари)
  • Туризм (зиёрат туризми)
  • Психология (дин социопсихологияси)

 

Магистратура мутахассислиги (2 йил):

  • Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар
  • Туризм (зиёрат туризми ташкил этиш ва бошқариш)
  • Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мусулмон мамлакатлари)
  • Диншунослик
  • Тарих (Ислом цивилизацияси)
  • Қуръоншунослик
  • Ҳадисшунослик
  • Ислом ҳуқуқи
  • Ақида, калом илми ва ақидавий таълимотлар
  • Ислом тарихи ва манбашунослиги
  • Психология (дин психологияси)
  • Лингвистика (араб тили)
  • Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги
  • Қиёсий диншунослик

 

Таянч докторантура йўналишлари:

  • Қуръоншунослик
  • Ҳадисшунослик
  • Фиқҳ, ақида, калом илми ва ақидавий таълимотлар
  • Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги
  • Ислом тарихива манбашунослиги
  • Диншунослик

 

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Россия Федерацияси, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаси фуқаролари таҳсил олмоқда. 2019 йилдан бошлаб, Россия мусулмонлари диний кенгаши муфтийси Албир Крганов докторантурага қабуль қилинди.

Бу йилги қабул жараёнида чет эл фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида ҳужжатларни электрон тарзда  www.iiau.uz,  This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.  ва  +998907888745 (Telegram ва WhatsApp) рақами орқали қабул қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, хорижий талабалар учун ўқиш шартномаси суммасининг ўзларига мақбул шаклини танлаш имконияти яратилган.

Ўқишга қабул қилинган хориж фуқароларининг виза олиши ва яшаши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассислари ёрдамида  амалга оширилади.

Мурожаат учун:

This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

+998907888745

+998935510593 (инглиз тилида мурожаат учун)

+998712449593


Print   Email