УСМОНОВ ЛОНДОНДА ҚУРЪОН МАЪНОЛАРИ ТАРЖИМОНИ БИЛАН УЧРАШДИ

УСМОНОВ ЛОНДОНДА ҚУРЪОН МАЪНОЛАРИ ТАРЖИМОНИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг Ўқув ишлари бўйича проректори Иброҳим Усмонов Лондон SOAS университетида бўлди. И.Усмонов у ерда арабшунослик ва исломшуносликка оид мутахассислик фанлари таълими бўйича қилинаётган илғор лойиҳалар ҳамда йиллар давомида университетга хос бўлган тажрибалар билан танишди. Лондон SOAS университети Осиё, Африка, Кичик Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатшунослиги йўналиши бўйича Европанинг энг нуфузли таълим муассасаси ҳисобланади.

АКАДЕМИЯ РОССИЯНИНГ НУФУЗЛИ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

АКАДЕМИЯ РОССИЯНИНГ НУФУЗЛИ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси айни кунларда хизмат сафари билан Россия Федерациясида бўлиб турибди.

МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ ЭЛЧИЛАРИ АКАДЕМИЯ БИЛАН ТАНИШДИ

МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ ЭЛЧИЛАРИ АКАДЕМИЯ БИЛАН ТАНИШДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ушбу олий таълим муассасасининг халқаро фаолиятини кенгайтириш, уни хорижда, хусусан, МДҲ мамлакатларида янада кенгроқ танитиш, хорижий талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кўпроқ жалб қилиш учун яратилаётган шароитлар билан дипломатик корпус вакилларини таништириш мақсадида тақдимот тадбири ташкил этилди. Унда Россия, Украина, Озарбайжон, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихоналари вакиллари иштирок этди.

ОКСФОРД ОЛИМЛАРИ САМАРҚАНДДАГИ ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА ЖИДДИЙ ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

ОКСФОРД ОЛИМЛАРИ САМАРҚАНДДАГИ ҲАДИС ИЛМИ МАКТАБИГА ЖИДДИЙ ҚИЗИҚИШ БИЛДИРМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, Самарқандда олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклида ташкил этилган Ҳадис илми мактабининг довруғи кенг ёйилмоқда.

ҲАМ ЗИЁРАТ, ҲАМ ТАДҚИҚОТ

ҲАМ ЗИЁРАТ, ҲАМ ТАДҚИҚОТ

Академиямиз меҳмони – Али Акбар Индонезиянинг “Истиқлол” музейи тадқиқотчи ходими сифатида фаолият юритади.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Саид Ал-Катири ва элчихона маслаҳатчиси Саид Абдулла Ҳамид Ал-Амри ташриф буюрди ва академия раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

ҲАМКОРЛИК МАЙДОНИ КЕНГАЙМОҚДА

ҲАМКОРЛИК МАЙДОНИ КЕНГАЙМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев давлат делегацияси таркибида Россия Федерациясига уюштирилган ташриф давомида муҳим ҳамкорлик ҳужжатларини имзолади.

ҲИНД ПРОФЕССОРИ: ИЛМИЙ МЕРОСНИ БИРГА ЎРГАНАЙЛИК

ҲИНД ПРОФЕССОРИ: ИЛМИЙ МЕРОСНИ БИРГА ЎРГАНАЙЛИК

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази директори, профессор Чандер Шекхар ташриф буюрди. Ислом ва форс тадқиқотлари бўйича таниқли мутахассис ҳисобланган  Чандер Шекхар Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида келганини маълум қилди.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ИЛХОМЧИСИ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ИЛХОМЧИСИ

Таълим жамиятда ҳар қандай фаолиятнинг асоси ҳисобланади. Шунга кўра, давлат таълимга жуда катта эътибор қаратади. Тез суръатларда ўзгариб бораётган замонамизда малакали мутахассисларни тайёрлашда самарали усулларни жорий этиш ҳар қандай жамият олдида турган муҳим масалалардан биридир.