Топшириладиган ҳужжатлар рўйхати

Бакалавриат, магистратура ва докторантура учун ўқишга ҳужжат топширишнинг умумий  тартиби

ЎХИА Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сонли Қарорига мувофиқ ва шу Қарорга асосланган меъёрий ҳужжатлар асосида чет эл фуқароларини ўқишга қабул килади.

Чет эл фуқаролари академиянинг Халқаро алоқалар бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

- ЎХИА да ўқиш учун ариза;

- Қўлга киритилган даражалардаги ёки жорий вақтдаги баҳолар қайдномаси. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида эришилган ҳар қандай диплом сертификатлари ва баҳолар қайдномасини ҳам топширингизни сўралади:

- Бакалавриатура босқичига: ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси (сертификат)

- Магистратура босқичига: Бакалавр дипломи ёки ушбу даражага тенглаштирилган хужжат

- Докторантура босқичига (PhD, DSc): Магистрлик дипломи

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эришилган ҳар қандай дипломлар (баҳолар қайдномаси билан бирга) рус ёки ўзбек тилига тегишли нотариал идорадан таржима қилиниши ҳамда тасдиқланиши лозим;

- Ўрнатилган тартибдаги тиббий маълумотнома;

- Мавжуд фуқаролик паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилиш хуқуқини берувчи паспорт;

- 5 х 4.5 см ўлчамдаги расм (6 дона)

- Чоп этилган расмий мақолалар ва тезисларнинг умумий рўйҳати (Докторантура босқичи ва амалий ўқув курсларига топширган номзодлар учун)

- Баҳолар қайдномасининг рус тилидаги таржимаси Ўзбекистон Республикасидаги нотариал идорасида ёки номзоднинг ўз давлатида жойлашган Ўзбекистон Республикаси элчихонаси ёки консуллик идораси томонидан сертификатланиши зарур.

- ЎХИА да таҳсил олиш хорижий фуқаролар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг бошқа хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар, хорижий университетлар билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаларига мувофиқ келиб таҳсил олувчи хорижий фуқаролар бундан мустаснодир.

 

 

Хорижий талабалар билан ишлаш бўлими телефон рақами:

+99871 2449593

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


Print   Email