“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси

“Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “Ислом ҳуқуқи” (1999-2013) ва “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ” (2013-2018) кафедралари негизида 2018 йилда ташкил этилган.

Бунга қадар таркибий тузилмани турли йилларда профессорлар А.Ш.Жузжоний, А.Х.Саидов, Ж.У.Тошқулов, Ҳ.Н.Туйчиева бошқарган.

Кафедранинг мақсади теран фалсафий тафаккур ва юқори сиёсий-ҳуқуқий маданиятга эга халқаро даражадаги кадрларни тайёрлаш ҳисобланади.

Таҳсил олаётган кадрларнинг тафаккур тарбиясини амалга ошириш; ижтимоий-сиёсий ва мафкуравий жараёнларни таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш; тафаккур ва маданиятни оширишнинг анъанавий ва замонавий тажрибаларини тадқиқ этиш борасида миллий ҳамда хорижий муассасалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; хорижий мамлакатлар фалсафаси, тарбия назарияси ва амалиёти, ижтимоий муносабатлар бошқарувига оид илмий анжуманлар ташкил этиш ҳамда ўқув адабиётларини тайёрлаш – кафедранинг асосий вазифаларидан саналади.

Кафедрада бугунги кунда кундузги таълим талабалари учун “Фалсафа”, “Дин фалсафаси”, “Дин социологияси”, “Социология”, “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти”, “Фуқаролик жамияти”, “Миллий ғоя тарғиботи технологияси”, “Мафкуравий жараёнларнинг тизимли таҳлили”, “Маънавиятшунослик”, “Виждон эркинлигининг халқаро ҳуқуқий ва миллий асослари”, “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси”, “Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш методикаси”, “Жиноят ҳуқуқи”, “Туризмнинг ҳуқуқий асослари”, “Давлат хизмати”, “Халқаро ҳуқуқ”, “Тадбиркорлик ҳуқуқи”, “Жисмоний маданият ва спорт”, “Илмий-тадқиқот методологияси” фанлари ўқитилади. Шунингдек, малака ошириш маркази тингловчилари учун махсус курслар ўтилади.

Жамоа профессор-ўқитувчилари томонидан машғулотлар давлат таълим стандартлари асосида интерфаол педагогик усуллар ва технологиялар ёрдамида видео дарслар олиб борилади. Кейинги йилларда кафедра фонди “Фалсафа” дарслиги, “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар”, “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси”, “Дин фалсафаси” каби дарслик ва қўлланмалар билан бойитилди.

Кафедра қошида фаолият юритаётган “Тадқиқот ва ижод”, “Маънавият тарғиботчилари”, “Ҳуқуқ ҳимоячилари” илмий тўгаракларида ҳар йили ўнлаб иқтидорли талабалар саралаб олинади ва ижтимоий фанлардан республика фан олимпиадаларига тайёрланади.

С.Нишонов, Г.Салимова, Н.Мансурова, Ё.Бозоров каби қатор иқтидорли талабалар давлат стипендиялари совриндорлари бўлишган.

Бугунги кунда кафедрада 4 нафар фан доктори, 5 та фан номзоди, 1 та катта ўқитувчи ва 1 та ўқитувчи фаолият олиб бормоқда.

 Туйчиева Ҳамида Набиевна

Лавозими: кафедра мудири

Илмий унвон ва даражаси: юридик фанлар номзоди, доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий таълим ва тарбия

Чет тилларни билиши: рус ва инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: “Шахс ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий таълими” монографияси, “Оила ҳуқуқи фанидан” (2014) электрон дарслиги, “Давлат ва ҳуқуқ асослари” (1996), “Инсон ҳуқуқлари” (1997), “Ҳуқуқни ўқитиш методикаси” (2008) ўқув қўлланмалари, 3 та патент муаллифи, жами 100 га яқин илмий ишлар муаллифи.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Қаҳҳорова Матлюба Манафовна

Лавозими: профессор

Илмий унвон ва даражаси: фалсафа фанлар доктори, профессор

Илмий тадқиқот йўналишлари: ахлоқий онг, ахлоқий маданият, ахлоқий тарбия, жамият  маънавий муҳити

Чет тилларни билиши: рус тили

Асосий илмий ютуқлари: 3 та монография, “Этика” ва “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” (электрон) ўқув қўлланма ва ҳаммуалифликда “Фалсафа”дан (1-қисм) дарслик (барча бакалавриат таълим йўналишлари учун), 2 та илмий ва 4 та ўқув қўлланма, 10та ўқув-услубий ишларидир (4 та патент муаллифи бўлиб, уларга лицензиялар расмийлаштирилган.100 та иш эълон қилган. Маънавият тарғиботчиси республика кўрик танловининг ғолиби. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон “Олима аёл” уюшмаси, Республика “Тарғибот гуруҳи”, “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4436-сонли Президент Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни самарали ташкил этиш бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарор асосида ташкил этилган Республика тарғибот гуруҳининг аъзоси сифатида фаолият олиб боради.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Юсупова Нигора Жалолиддин қизи

Лавозими: доцент

Илмий унвон ва даражаси: юридик фанлар доктори, доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: Ислом ҳуқуқшунослиги

Чет тилларнибилиши: рус ва инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: “Исломда аёл ҳуқуқлари” (2006), “Демократия, ислом в ааёл” (2006) “Бурҳониддин Марғиноний: ҳаёти ва илмий мероси” (2007), “Ислом ҳуқуқига кўра оилавий муносабатларда мулкий масалалар” (2011), “Марғилон саййидлари тарихидан” (2018), “Мовароуннаҳр ҳанафий фақиҳлари асарларида оилавий муносабатларни мустаҳкамлашга оид қарашларнинг моҳияти” (2018), “Ислом оила ҳуқуқи: пайдо бўлиши, ривожланиши, манбалари ва институтлари” (2019), “Ислом ҳуқуқида никоҳ ва оилавий муносабатларнинг тарихий-назарий асослари” монография ва китоблари, жами 100 га яқин илмий ишларини эълон қилган.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Валиев Ботир Носирович

Лавозими: доцент

Илмийунвон ва даражаси: фалсафа фанлари номзоди, доцент

Илмий тадқиқот йўналишлари: ижтимоий-фалсафий фанлар, маданий-маърифий соҳа, дин фалсафаси, дин социологияси ва психологияси муаммолари

Чет тилини билиши: рус тили

Асосий илмий ишлари:Давлат грантлари асосида 8 та илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажаришда қатнашган. Шу жумладан, “Дин фалсафаси бўйича илмий ва ўқув қўлланма тайёрлаш” (2007-2009), “Маданиятшунослик бўйича илмий ва ўқув манбаларни яратиш” (2007-2011), “Дин психологиясини ўрганишнинг назарий методологик масалалари” (2012-2014) мавзуларидаги фундаментал ва амалий илмий лойиҳалар раҳбари. 70 дан ортиқ илмий ишлари эълон қилинган, шулардан 3 та монография, 10 та қўлланма, 46 та илмий ва 14 та ўқув-услубий ишларидир. Чоп этилган ишларидан 26 таси педагогик амалиётда фойдаланилмоқда. “The role of economic culture in social progress” (2000), “Иқтисодий маданият ва уни шакллантириш омиллари” (2008) монографик ишлар, “Дин фалсафаси” (2011, 2015), “Дин психологияси” (2014, ҳаммуаллифликда) ўқув қўлланмалари эълон қилинган.

E-mail:This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


Каримова Дилафруз Равшановна

Лавозими: доцент в.б.

Илмий унвон ва даражаси: юридик фанлар доктори, DSc

Илмий тадқиқот йўналишлари: давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, инсон ҳуқуқлари

Чет тилларини билиши: рус, инглиз ва араб тиллари

Асосий илмий ишлари: “Ўзбекистон ҳудудида бола ҳуқуқлари генезиси ва эволюцияси”(2014) монографияси, “Ўзбекистонда болаларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ўрганиш ва уларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш масалалари” (2013), “Ўрта Осиёда бола ҳуқуқларининг шаклланиши” (2012) рисолалари, халқаро ва республика илмий журналларида 21 та, илмий анжуманларда 24 тадан ортиқ тезислар муаллифи.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Шакаров Ўктам Бердибоевич

Лавозими: катта ўқитувчи

Илмий унвон ва даражаси: сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Илмий тадқиқот йўналишлари: сиёсий маданият, адолатли бошқарув, раҳбар ахлоқи

Чет тилларни билиши: рус ва немис тиллари

Асосий илмий ишлари:“Бошқарув ва раҳбар ахлоқи” (2020) монографияси, “Маънавият асослари фанидан услубий қўлланма” (2019), “Миллий ғоя. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси" (2020) ўқув қўлланмаси, 6 та хорижий илмий журналларда мақола, 15 дан ортиқ республика илмий журналларда мақола, 25 дан ортиқ тезислар муаллифи.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Хўжаев Мўминжон Исохонович

Лавозими: катта ўқитувчи

Илмий унвон ва даражаси: фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Илмий тадқиқот йўналишлари: диний-фалсафий таълимотлар тарихи, жадид маънавияти, тарбия

Чет тилларни билиши: рус тили

Асосий илмий ишлари: “Аҳмад Заки Валидийнинг диний-фалсафий қарашлари” (2020) монографияси, “Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” (2020) “Диншунослик” (2017, ҳаммуаллиф) ўқув қўлланмалари, жами 70 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Султонов Аслиддин Фазлиддинович

Лавозими: катта ўқитувчи

Илмий унвон ва даражаси: фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Илмий тадқиқот йўналишлари: ижтимоий фалсафа, сиёсат фалсафаси, дин фалсафаси, маданий тараққиёт, бошқарув маданияти

Чет тилларни билиши: рус ва инглиз тили

Асосий илмий ишлари: “Демократик бошқарув маданиятининг ривожланиш жараёнлари” (2016) монографияси, “Дин фалсафаси” (2020) ўқув қўлланмалари, жами 80та илмий ишлар муаллифи.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

Рашидов Фируз Туйғунович

Лавозими: катта ўқитувчи

Илмий унвон ва даражаси: халқаро ҳуқуқ магистри

Илмий тадқиқот йўналишлари: давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи, инсон ҳуқуқлари

Чет тилларини билиши: рус, инглиз тиллари

Асосий илмий ишлари: “Меҳнат ҳуқуқи. Педагог ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатлари” (2020) ўқув қўлланмаси, “Фуқаролик ҳуқуқи” (2018) услубий қўлланмаси, халқаро ва республика илмий журналларида 20 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи. Ҳозирда “Диний ташкилотларнинг фуқаролик жамияти институтлари тизимидаги ўрнининг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзуси бўйича докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
Жуманиёзова Моҳира Шуҳрат қизи

Лавозими: ўқитувчи

Илмий унвон ва даражаси: фалсафа тарихи магистри

Илмий тадқиқот йўналишлари: жадидлар фалсафаси, гендер муносабатлари

Чет тилларни билиши: рус ва инглиз тили

Асосий илмий ишлари: “Абдурауф Фитрат “Раҳбари нажот” асарининг ижтимоий-фалсафий тамойиллари” (2019), илмий журнал, хорижий ва республика конференцияларида жами 6 та илмий мақола ва тезислар эълон қилган. Ҳозирда “Туркистон жадидлари таълимотида гендер муносабатларининг фалсафий-герменевтик таҳлили” мавзуси бўйича докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда.

E-mail: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.


Print   Email