Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг "Битирувчилар клуби"
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2019 йил март ойида “Битирувчилар клуби” ташкил этилди. “Аlumni club” яъни “Битирувчилар уюшмаси” деб номланди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясини шу кунга қадар минглаб иқтидорли талабалар битирган, улар бугунги кунда Республикамизнинг деярли барча вазирлик ва идораларида, йирик халқаро ташкилотлар, етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларда ўз фаолиятларини муваффақиятли олиб боришмоқда. “Аlumni club”га 2003 йилдан бошлаб битирган собиқ битирувчилар ҳамда ҳозирги кунда академияда таҳсил олаётган талабалар аъзо бўлдилар. “Аlumni club” битирувчилар уюшмасининг мақсади – битирувчилар мақсадларини қўллаб-қувватлаш орқали ЎзХИА ва битирувчилар ўртасида доимий алоқаларни мустаҳкамлаш. “Аlumni club” битирувчилар уюшмаси сайтида битирувчилар билан алоқа ўрнатиш учун қулайликлар яратиш. Битирувчи ҳақида маълумотларни доимий кузатиш имконияти пайдо бўлади. “Аlumni club” битирувчилар уюшмаси аъзолари ўртасида боғлаб турувчи электрон тизим ишга тушади. “Аlumni club” битирувчилар уюшмасининг қулайликлари – битирувчилар ўз дўстларини топиш имконини беради, ЎзХИА ҳаётидаги янгиликлардан хабардор бўлишади, ЎзХИАнинг манбалар хазинасидаги китоблардан фойдаланишлари ҳамда бевосита ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйишлари мумкин. “Аlumni club” битирувчилар уюшмасини талабаларга ўз маслаҳатлари орқали кўплаб масалаларни ечимида, “Аlumni club” битирувчилар уюшмаси аъзоларининг ишга жойлашиш жараёнида юзага келаётган муаммолар бартараф этишда, уларни келажагини қўллаб қувватлашда ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, “Аlumni club” битирувчилар уюшмаси аъзолари ЎзХИАда бўлиб ўтадиган турли тадбирларга таклиф этиладилар. Тадбирларда собиқ курсдошлари билан учрашувлар ташкил этилади. ЎзХИАнинг битирувчиси бўлсангиз сиз ҳам сафимизга қўшилинг. Келажакда “Аlumni club” битирувчилар уюшмасини ривожланишида ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин. Бунда, ўзингиз билган ЎзХИАнинг собиқ битирувчилари билан алоқангиз бўлса, бизга улар тўғрисида маълумот беришигизни илтимос қиламиз. Ташрифингиз учун раҳмат.



ФИО |
Ўқишга кирган йили |
Битирган йили |
Иш жойи |
Адилов Дилшод Сейитмаметович |
1999 |
2003 (2006) |
Ички ишлар вазирлигининг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси етакчи мутахассиси |
Арипходжаева Фотима Холходжаевна |
1999 |
2003 |
Электрон ҳукуматни ривожлантириш бош бошқармасида бўлим бошлиғи |
Бахтиев Олимжон Абдурубович |
1999 |
2003 |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Зиёнет” бўлими бошлиғи |
Гоибназаров Рахматулла Рахимбоевич |
1999 |
2003 |
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида Илмий кенгаш котиби, Педагогика фанлари номзоди |
Джумаев Шерзод Шониязович |
1999 |
2003 |
“Навбаҳор” текстиль корхонасининг бош директори |
Нуриллаев Илхомжон Юнусович |
1999 |
2003 |
АТБ Саноат қурилиш банки Тошкент шаҳар филиали бошқарувчи ўринбосари |
Бурхонов Комил Рахимджонович |
1999 |
2003 |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси етакчи мутахассиси |
Ахмедов Икром Бахтиярович |
1999 |
2003 |
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Вақф” хайрия жамоат фондининг бошқаруви раҳбари ўринбосари |
Собиров Бехруз Баходирович |
1999 |
2003 |
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани ҳокимлиги қошидаги “Яккасарой инвест” унитар корхонасининг бош мутахассиси |
Шукурлаев Шерзод Мамаражабович |
1999 |
2003 |
“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқармаси бош мутахассиси |
Мухаммадиев Отабек Бозорович |
1999 |
2003 (2006) |
“Имом Бухорий” халқаро илмий тадқиқот марказининг “Нашрлар” бўлими бошлиғи |
Азизов Хасан Хабибуллаевич |
1999 |
2003 |
Давлат тест марказида Инглиз тили бўйича сертификат бериш бўлими бошлиғи |
Рахматуллаев Аслиддин Джураевич |
1999 |
2003 (2006) |
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий ёрдамчиси |
Умаров Бехзод Шухратович |
1999 |
2003 |
Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги Савдо-саноат палатасида бўлим бошлиғи |
Махсудов Давронбек Рустамович |
1999 |
2003 (2006) |
ЎзХИАнинг Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди |
Гафуров Азимжон Шарипович |
1999 |
2003 |
Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассиси |
Бабаджонов Дилшодхон Садриддинович |
1999 |
2003 |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими бош мутахассиси |
Эгамов Абдумалик Адхамжонович |
1999 |
2003 |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қошидаги Тарих институти илмий ходими |
Қирғизов Бахтиёр Худобердиевич |
1999 |
2003 |
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича давлат инспекциясида бўлим бошлиғи; “Вақф” фонди Фарғона вилояти филиали иш бошқарувчиси |
Маматахунов Нозим Азизович |
2000 |
2004 |
“ORIENTAL CLASSIC STUDY” нодавлат таълим муассасасининг бош директори |
Миноварова Нигора Шоазизовна |
2000 |
2004 |
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар бўлимининг 1-тоифали мутахассиси |
Хайдаров Хуршидбек Латипжонович |
2000 |
2004 |
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси ходими |
Худайберганов Дилмурод Бахтиёрович |
2001 |
2005 |
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида масъул ходим |
Адилов Олимжон Сейитмаметович |
2001 |
2005 |
Хоразм вилояти “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус билим юртида маънавий ишлар бўйича мудир |
Абидхаджаев Умид Кутпитдинович |
2005 |
2009 |
2018 йилгача Осиё тараққиёт банкининг Ақл маркази консультанти. 2018 йилдан Япониядаги Киё (Keio) университети Олий иқтисод мактабининг илмий ходими. Мазкур университетнинг 2014 йил магистратурасини, 2017 йил докторантурасини тамомлаган. |
Парпиев Бахтиёр Ғайратжонович |
2007 |
2011 |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фарғона вилояти бўйича “Назорат инспекцияси”да ҳуқуқшунос-маслаҳатчи |