Қозоғистонлик шарқшунос олим иштирокида семинар

Қозоғистонлик шарқшунос олим иштирокида семинар

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ўзбек тили ва мумтоз шарқ адабиёти” кафедраси томонидан онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Қозоғистоннинг Л.Гумилев номидаги Евросиё миллий университети “Шарқшунослик” кафедраси профессори Самал Тулеубаева ҳам бевосита иштирок этди.

“Синхрон таржима: касб ва мутахассислик” мавзусида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик ва Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, магистрант-талабалар ҳам уйдан туриб, онлайн қатнашди.

Шарқшунос олим Самал Тулеубаева синхрон таржима масалаларига тўхталиб, бу борада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва ўзининг синхрон таржимон сифатидаги шахсий тажрибаси билан яқиндан ўртоқлашди. Хусусан, синхрон таржимон қандай бўлиш кераклиги, хусусиятларни қамраб олиши, унинг салбий ва фойдали жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

Мазмунли ўтган семинар давомида мавзу бўйича соҳа мутахассислари ҳам ўз фикр, таклифларини билдирди. Якунда Қозоғистоннинг Л.Гумилев номидаги Евросиё миллий университети билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, илмий-амалий анжуманларни биргаликда ўтказишга келишиб олинди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати


Print   Email