Пандемия шароитида хавфсизлик муҳим

Пандемия шароитида хавфсизлик муҳим

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ўзбек тили ва мумтоз шарқ адабиёти” кафедраси ҳамда Хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Пандемия шароитида анемия” мавзусида ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Франция Республикаси ваколатхонаси “Innotec International” ташкилоти бош терапевти Г.Раҳимжонова, дерматовенеролог М.Ибрагимова ва Олмазор тумани 14-оилавий шифохонаси бўлим бошлиғи Г.Қосимовалар иштирок этди. Мулоқотда академия ўқитувичлари, ходимлар ва талабалар “ZOOM” дастури орқали уланиб, қатнашди.

Учрашувда ҳозирги пандемия шароитида камқонликни келтириб чиқарувчи сабаблар, камқонлик босқичлари, эрта диагностика, унинг даволаш йўллари ҳамда анемияни олдини олиш ва уни бартараф этиш йўллари юзасидан фикр алмашилди.

Пандемия шароитида ўзини асраш, тўғри овқатланишни ташкил қилиш юзасидан шифокор Г.Қосимова маслаҳатлари тингланди. Соғлом авлодни вояга етказиш мақсадида ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш, аниқланган касалликларни даволаш ҳақида  маълумот берилди. Якунда мавзу бўйича иштирокчилар томонидан берилган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоб берди.

 Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати  


Print   Email