Миср тарихи ҳақида нималарни биласиз?

Миср тарихи ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Араб тили ва адабиёти Ал-Азҳар” кафедраси томонидан “Мисрга сайёҳат” мавзусида онлайн маҳорат дарси бўлиб ўтди. Унда Академия профессор-ўқитувчиси Аҳмад Муса ҳам бевосита иштирок этди.

Шунингдек, семинарда кафедра ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилар, докторант ва талабалар уйдан туриб, “ZOOM” дастури орқали уланган ҳолда қатнашди.

Маҳорат дарсида “Араб тили ва адабиёти Ал-Азҳар” кафедраси ўқитувчиси Аҳмад Муса (Миср) томонидан Миср тарихи, пул бирлиги, меъморий обидалари, демографик жойлашуви, табиати ва иқлими, туризм ривожи, илм-фан тараққиёти, олим ва алломалари, китоблар фонди ҳамда дунёга машҳур музейлари ҳақида маълумот берилди.

Онлайн саёҳат давомида тадбир иштирокчиларига Ўрта ер денгизи бўйидаги Искандария, Марса матруҳ, Қизил денгиз бўйидаги Хургада ва Шарм ал-Шейх туристик, Миср жанубидаги Луксор ва Асван каби қадимий шаҳарлари ва у ердаги ёдгорликлар таништирилиб ўтилди. Якунда Миср тарихга оид онлайн намойиш этилган видео лавҳа юзасидан талабалар ўз қизиқарли саволлари билан доктор Аҳмад Мусага мурожаат қилишди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати


Print   Email