Карантин қоидаларига риоя этиш — саломатлик гарови

Карантин қоидаларига риоя этиш — саломатлик гарови

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Дин психологияси ва педагогика” кафедраси томонидан “Карантин қоидаларига риоя этиш — саломатлик гарови” мавзусида онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда тиббиёт соҳасининг малакали мутахассислари, шифокорлар, кафедра профессор-ўқитувчилари, илмий-тадқиқотчилар, докторант, магистрант ҳамда талабалар уйдан туриб, “ZOOM” дастури орқали уланган ҳолда иштирок этди.

Тадбирда Тошкент тиббиёт академияси “Болалар юқумли касалликлари” кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Шахноза Рахматуллаева “Янги коронавирус инфекцияси Соvid-19”, Республика “Асаб ва руҳият” илмий маркази психологи Хилолахон Юнусходжаева “Пандемия шароитида юзага келадиган эмоционал ҳолатларни бошқариш усуллари”, Андижон давлат тиббиёт институти “Стоматологик касалликлар пропедевтикаси” кафедраси мудири Зилола Хакимова “Пандемия шароитида стоматологик касалликларнинг олдини олиш йўллари” мавзусида маъруза қилишди.

Шунингдек, давра суҳбатида ҳозирги пандемия шароитида амалга оширилаётган тарғибот ишлари, аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликни юқтириб олмаслик учун қатъий белгиланган чора-тадбирларга риоя қилиш ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мазмунли ўтган мулоқот давомида иштирокчилар Соvid-19 пандемияси бўйича дунёда кечаётган вазият, соғлиқни сақлаш ходимларининг бу борада кўрсатаётган жасорати, замонавий технологиялар асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган шифохоналар фаолиятига оид янгиликлардан хабардор бўлишди. Якунда мавзу бўйича берилган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати


Print   Email