ОТМ битирувчиларига янада қулайлик яратилди

ОТМ битирувчиларига янада қулайлик яратилди

Олий таълим муассасаларининг 2019/2020-ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш зарур:

diplom.edu.uz веб-сайтига кириш. Экранда пайдо бўлган саҳифанинг “JShShIR” қисмида паспортдаги тегишли маълумотни киритиш ва “Tekshirish” тугмачасини босиш.

— Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этган “Diplom raqami” қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, “Diplom nusxasini ko’chirib olish” тугмачаси босилади.

— “Diplom raqami” қисмида маълумотлар акс этмаса, битирувчи тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилиши керак.

Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан  magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021-ўқув йили учун магистратурага онлайн ҳужжат топшириши мумкин, дейилади Олий таълим ахборот хизматининг маълумотида.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати


Print   Email