Академия талабаси халқаро танловлар совриндори

Академия талабаси халқаро танловлар совриндори

Юртимиз ёшлари учун замонавий билим олиш, ўз истеъдодларини намойиш қилишлари мақсадида кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Адабиёт, санъат, спорт, илм-фан, иқтисодиёт ва қатор соҳалардаги янгиликлар шулар жумласидан.

Шу боис, ҳозирги пандемия шароитида ҳам ёшлар ўз вақтларини беҳуда ўтказмаяпти. Эгаллаган билимларини янада мустаҳкамлаш йўлида изланяптилар. Кимдир мутолаа, яна кимдир эса онлайн тарзда ўтказилаётган халқаро танловларда иштирок этиш билан банд.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Исломшунослик” факультети “Диншунослик” таълим йўналиши 1-курс талабаси Анвар Мустафоев ҳам ана шундай истеъдодли ёшлардан бири.

У ўз вақтидан унумли фойдаланиб, онлайн тарзда ўтказилаётган турли конференция ҳамда халқаро фан ва олимпиадаларида фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 30 апрель куни Англия, Чехиянинг Прага шаҳрида 30 июнь “Радикализм” мисолида диншуносликнинг ҳозирги муаммолари” мавзусида ўтказилган онлайн халқаро конференцияларда илмий раҳбари, Академия ўқитувчиси Доно Қаландарова билан ўз мақолалари билан иштирок этиб,  халқаро сертификатга эга бўлишди.

Шунингдек, Анвар Мустафоев 4 июль куни Россиянинг Москва шаҳрида “Халқаро ўқитувчилар ассоциацияси” томонидан онлайн тарзда ўтказилган “Диншунослик” ҳамда “Жаҳон тарихи”  фан олимпиадаларида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

Академия талабасининг эришган ушбу ютуқлари билан Академия жамоаси ҳамда тенгдошлари номидан табриклаб, кейинги ўқиш ва изланишларида муваффақият тилаб қоламиз!

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

 

 


Print   Email