Наврўзи олам муборак бўлсин!

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг АЗИЗ ТАЛАБАЛАРИ ВА МУҲТАРАМ ЖАМОАСИ!

Шу тароватли кунларда табиат уйғониб, гўзал диёримизга барчамиз орзиқиб кутган Наврўзи олам кириб келмоқда.

Минг йиллар давомида ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга яна чексиз қувонч ва завқ бағишламоқда.

Шу ўринда, барчангизни, сизлар орқали оила аъзоларингизни янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз билан чин қалбдан табриклайман.

Биз ҳозирда янги Ўзбекистоннинг юксак марраларни эгаллашга йўналтирилган оламшумул ислоҳотлар даврида яшаяпмиз.

Биз, албатта, муҳтарам Президентимиз ният қилган ривожланган давлат, бахтли жамият қурамиз!

Юртимиздаги вақтинчалик синовлардан ҳам сабр ва бардош билан муваффақиятли ўтиб, қийинчиликларни енгиб, янги куч ва ғайрат билан фаолиятимизни тўлақонли давом эттирамиз.

Академиямизда шу фаолият учун зарур барча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, байрам кунлари талабалар учун жуда шинам, қулай имкониятларга эга, ҳавас қилса арзийдиган кутубхона, стадион, кўпмақсадли зал, Book cafe, буфет, Wi-Fi ҳудуд фойдаланишга топширилди.

Улар Сизнинг баркамол авлод ва юқори салоҳиятли мутахассис бўлиб шаклланишингизга самарали хизмат қилади, деган умиддаман.

Илму маърифатнинг юксак чўққиларини забт этишингизда мустаҳкам соғлик, куч-қувват тилайман.

Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!

Шарқона Янги йилимиз – Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ келсин!

Барча эзгу ният ва мақсадларимиз амалга ошсин!

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

 

Ҳурмат билан,
РЕКТОР Р.ҚОСИМОВ

 


Print   Email