Миср Бош имоми Самарқанд вилояти ҳокимига миннатдорлик мактуби йўллади

Дунёга машҳур Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Миср Бош имоми Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари Самарқанд вилояти ҳокимига миннатдорлик мактуби йўллади. Бу хақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар бермоқда.

Шайх Аҳмад Таййиб ҳазратлари ўз мактубида жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро анжуманга ташрифи чоғида кўрсатилган ҳурмат, эҳтиром учун Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовга миннатдорлик билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ташриф чоғида  Шайх Аҳмад Таййибга “Самарқанд шаҳрининг фахрий фуқароси” унвони берилган эди.

Шунингдек, 2018 йилнинг 11 октябрь куни Мисрнинг Бош имоми шайх Аҳмад ат-Тоййиб бошчилигидаги расмий делегация Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ташриф буюрган эди. Нуфузли меҳмонга “Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг фахрий профессори” унвони берилган.


Print   Email