КИНО САНЪАТИНИНГ ТАЛАБА-ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИНИ ОШИРИШДАГИ ЎРНИ

Президентимиз томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, уларнинг маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”нинг биринчиси - ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқаришга хизмат қилиш ва қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

Шу мақсадда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчилари ва “Диншунослик” 1-босқич талабалари Алишер Навоий номли кинотеатрда намойиш қилинаётган Ўзбеккино миллий агентлиги буюртмаси билан режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган “Қўқон шамоли” бадиий фильмини томоша қилиш учун борди.

Фильмда Қўқон хонлигининг XVIII аср охири XIX аср бошидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша даврдаги воқеа-ҳодисалар, Қўқон адабий муҳити, “Амирий” тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ва унинг аёли – шоира Нодирабегимнинг ҳаёти ёритилган.

Ўқитувчи ва талабалар “Қўқон шамоли” бадиий фильмини томоша қилиш билан биргаликда ўз таассурот ва фикрларини ўртоқлашдилар.

 

С.ЖАЛАЛОВА,
“Чет тиллари” кафедраси катта ўқитувчиси

 


Print   Email