“ИНГЛИЗ ТИЛИ БИЛИМДОНЛАРИ”

Юртимизда сўнгги йилларда чет тилларни ўргатиш борасида туб ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, инглиз тилини ўрганиш ва ўргатишга алоҳида эьтибор қаратилмоқда.

Инглиз тилини инновацион технологиялар ва замонавий методлардан фойдаланган ҳолда ўқитиш талабаларнинг тилни осон ва тез ўзлаштириш ҳамда фойдаланиш имкониятини беради. Шу ўринда талабалар ўртасида турли мусобақа ва беллашувларнинг ўтказилиши, уларга ўз тўплаган билимларини синовдан ўтказишга яна бир бор замин ҳозирлайди.

Шу мақсадда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Чет тиллари” кафедраси ташаббуси билан “Инглиз тили билимдони” танлови ташкил этилди.

Танловнинг саралаш босқичида барча факультетлардан 14 жамоа иштирок этди ва савол жавобдан сўнг асосий босқичга 7 жамоа йўлланма олди. Якуний босқичда “Proficients” (тилдан мукаммал фойдаланувчилар), “Дипломат”, “Access” (Йигирма ёшлилар), “The Princesses” (Маликалар), “Squadron” (Эскадрон), “Paradoxes” (Парадокс) ва “Brainstorm” (ақлий ҳужум) жамоалари ўзаро беллашди. Танловда жамоалар дастлаб, таништирув, “Расмни топ”, “Идиомаларни мослаштириш” ҳамда “Эркин мавзу” шартлари бўйича баҳсга киришишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, 3-ўринни “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик йўналиши 1-босқич талабаларининг “Proficients”  жамоаси, 2-ўринни “Мумтоз Шарқ филологияси” факультети Филология ва тилларни ўқитиш (Шарқ тиллари бўйича) йўналиши 1-босқич талабаларининг “Squadron” жамоаси ҳамда 1-ўринни эса “Мумтоз Шарқ филологияси” факультети Филология ва тилларни ўқитиш (Шарқ тиллари бўйича) йўналиши 2-босқич талабаларининг “The Princess”  жамоаси қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.


Print   Email