“ФУТБОЛ МАЙДОНЧАСИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг янги “Футбол майдончаси” фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимидаги тадбирда академия раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар сўнги уч ой ичида академияда амалга оширилган кенг кўламли ишлар, талабаларга яратилаётган шароитлар ва берилаётган имкониятлар, таълим сифатини ошириш ҳамда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Хабарингниз бор, академияда мавжуд барча соҳаларда қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, талаба-ёшларнинг билим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши мақсадида уларга қулайликлар яратиляпти.

Ушбу “Футбол майдончаси”нинг ҳам фойдаланишга топширилгани академия ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талаба-ёшлар томонидан катта мамнуният билан қарши олинди. Янги футбол майдончасида дастлаб, қизлар ўртасида академия факультетларидан шакллантирилган жамоалар ўзаро беллашди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

 


Print   Email