АКАДЕМИЯ ЖАМОАСИ УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ўқитувчилар, ходимлар ҳамда талабалар иштирокида умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 2020 йил 11 мартдаги 136-сонли фармойиши ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва академик лицейда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда санитария ҳолатини яхшилаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 13 мартдаги 184-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида айни дамда академиянинг барча жамоаси умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этмоқда.

Умумхалқ ҳашарида ён-атроф тозалигига эътибор қаратилмоқда. Жамоат жойлари, жумладан, академия ҳудудида экилган дарахтлар танаси оқланмоқ, ниҳол экиш мумкин бўлган жойларга кўчатлар ўтказиляпти, кенг тарзда ободлаштириш ва кўкаламзорлаштириш жараёнлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email