АКАДЕМИЯ ТАЛАБАСИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

Юртимизда вужудга келган пандемия шароитида ҳам иқтидорли ёшлар уйда қолиб, олган билимларини янада мустаҳкамламоқда.

Кимдир мутолаа, яна кимдир эса онлайн тарзда ўтказилаётган халқаро танловларда иштирок этиш билан банд.

Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Мумтоз Шарқ филологияси” факультети 2-курс талабаси Шоҳсанам Анорқулова ҳам ана шундай истеъдодли ёшлардан бири. Куни кеча Россиянинг Тамбов давлат техника университети томонидан онлайн тарзда ўтказилган китобхонларнинг рус тили бўйича “Мы говорим по-русски” мавзусидаги VI-халқаро олимпиадасида Шоҳсанам АНОРҚУЛОВА ҳам иштирок этиб, “II Жаҳон урушига бағишланган шеърлар” номинациясида фахрли 1-ўринни эгаллади.

Академия талабасининг эришган ушбу ютуғи билан академия жамоаси ҳамда тенгдошлари номидан табриклаб, кейинги ўқиш ва изланишларида муваффақият тилаб қоламиз!

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати


Print   Email