ЕТТИ ИҚЛИМДАН САЛОМ

Бугун ўзбек халқи коронавирус пандемияси ва табиий офат оқибатлари билан курашмоқда.

Халқимиз бошига тушган бу синовларни мардонавор енгиб ўтиш йўлида миллий қадрият ва анъаналаримизга, ўзлигимизга хос бўлган бирдамлик, баҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатлилик ва мурувватлилик, инсонпарварлик каби юксак фазилатларини намойиш этиб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда.

Ана шундай мураккаб жараёнда жаҳон ҳамжамияти ҳам ўзбек халқининг жасорати ва матонатини олқишлаган ҳолда ўз эзгу-истакларини билдирмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини кузатиб бораётган юзлаб хорижлик дўстларимиз академиямиз орқали бутун ўзбек халқига саломларини йўллашмоқда.

Ушбу қисқа видеороликда ер куррасининг ҳар хил бурчаклари – Осиё, Европа, Жанубий Америка, Шимолий Америка ва Африканинг ўнлаб давлатларидан халқаро жамоатчилик, турли дин ва миллатлар вакиллари, спортчилар, шифокорлар, дипломатлар, талабалар ўзбек халқига ўз саломлари ва тилакларини йўллаган видеомурожаатлари акс эттирилган.

Марҳамат томоша қилинг.


Print   Email