"Академияда хорижий ўқитувчилар сафи яна бир нафарга кўпайди"

Ўзбекистон халқаро ислом академияси хорижий ўқитувчилари сафига яна бир мутахассисни жалб этди.

Мотуридийшунос олим, Султон Муҳаммад ал-Фотиҳ университети устози Аҳмад Саъд Иброҳим Абдурраҳман Усман Даманҳурий академия талабаларига таълим бериши учун ишга қабул қилинди.

Ҳозирги пандемия шароитида талабаларга онлайн дарслар бериб боради.

Олий маълумотни Мисрнинг Қоҳира университетида олган. Магистрлик курслари ва PhD илмий даражаси бўйича тадқиқотни ал-Азҳар университетида тамомлаган.

Илмий фаолиятига тўхталадиган бўлсак, мотуридий таълимоти ва тафсир борасида бир қатор китоблар нашр қилган. Жумладан, “Имом Мотуридий ва унинг тафсирдаги услуби” (2019), “Ҳидоят байроғи Абу Мансур Мотуридий ҳақидаги эътирозларга раддиялар тўсиш” (2018), “Аҳли сунна наздида маърифат маърифат назарияси” (2018) ва б. Шунингдек Ҳадис энциклопедияси, Фиқҳ энциклопедияси, Қуръон энциклопедияси каби нашрларда иштирок этган.

Бундан ташқари, Миср, Баҳрайн, Туркия каби давлатларда бир қатор маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ўтказган, илмий-амалий анжуманларда иштирок этган ҳамда илмий мақолалар чоп этган.


Print   Email