Инсон хотира билан азиз, қадр ила мукаррамдир

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси томонидан “Инсон хотира билан азиз, қадр ила мукаррамдир” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессор-ўқитувчилари, ҳамкор таълим муассасалари вакиллари, олимлар, адабиёт ва санъатшунослар, докторант, магистрант ва талабалар уйда ўтирган ҳолда онлайн уланиб иштирок этди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов юртимизда ҳар йили 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонланиши ва жорий йилди II жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ташкил этилган маърифий тадбирларнинг халқимиз, қолаверса ёшлар учун муҳим аҳамиятга эга экани ҳақидаги сўзлари билан бошлаб берди.

Шундан сўнг “Исломшунослик” факулътети декани З.Рўзиев, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси мудири М.Алимова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Ворисова, “Фан” нашриёти муҳаррири, тарих фанлари номзоди Ф.Ҳасанов, “Зиё Зукко” умумтаълим мактаби директори Н.Исматова, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси катта ўқитувчиси С.Саиджалолов, “Диншунослик” йўналиши талабалари Н.Ботирова, А.Мустафоевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

“Инсон хотира билан азиз, қадр ила мукаррамдир” мавзусида ташкил этилган онлайн давра суҳбатида “Асрларга ёд – уруш йиллари...”, “Тинч ва осойишта ҳаёт учун ташаккур” каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, сафимиздаги кексаларни эъзозлаш – бизнинг юксак вазифамиз экани, тарихий ёдномалар, ҳаётий мисоллар орқали келтириб ўтилди.

Тадбир якунида олимлар, соҳа мутахассислари томонидан 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда II жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллигига оид тарихий маълумотлар берилди ва ўзаро савол-жавоб, таклифлар билан давра суҳбати аҳамияти ва кўлами оширилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати


Print   Email