ЯПОНИЯЛИК МУАЛЛИМНИНГ “МАҲОРАТ ДАРСИ”

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги кўнгиллиси (волонтёр) Аоки Tомотака Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Замонавий ахборот коммуникация технологиялари” кафедраси ўқитувчиси сифатида талабаларга илғор фан ютуқларидан сабоқ бериб келмоқда.

Куни кеча хорижлик муаллим “Япония технологияси асосида копьютер дастурлари маълумотлар базасини яратиш” мавзусида   “Маҳорат дарси” ўтказди. Унда “Ахборот технологиялари ва коммуникация” мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 4-курс талабалари ҳамда кафедра ўқитувчилари иштирок этди.

Замонавий технологиялар асосида олиб борилган дарс жараёнида Аоки Tомотака тингловчиларга дастурлаш тизимидаги энг сўнги янгиликлар, Япония технологиясида жорий қилинган амалий ишлар хусусида маълумот берди. Жумладан, илм-фан соҳасида дунё олимлари томонидан кашф этилаётган технологияларни ҳаётга татбиқ этиш ва ундан фойдаланиш тартибига риоя қилиш масалаларга тўхталиб ўтди.

“Маҳорат дарси” якунида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан Аоки Tомотакага мурожаат этишди.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email