ҚОЗОҒИСТОНДАГИ “НУР-МУБОРАК” МИСР ИСЛОМ МАДАНИЯТИ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ АКАДЕМИЯДА МАЪРУЗА ЎҚИЙДИ

Қозоғистондаги “Нур-муборак”  Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаххат ал-Жиндий жаноблари раҳбарлигидаги делегация 26 — 30 ноябрь кунлари юртимизга ташриф буюради.

Мазкур ташриф 2019 йилнинг “Ўзбекистонда Қозоғистон йили”, дея эълон қилингани муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган кенг миқёсли маданий тадбирлар доирасида ташкил этилмоқда.

Мартабали меҳмонлар дастлабки куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб, таълим тизимида ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга доир музокараларда иштирок этади ҳамда академия талабалари учун муқаддас Ислом динининг илм-фан тараққиётидаги ўрни ва бугунги глобал жамиятдаги аҳамиятига доир долзарб мавзуларда маъруза ўқиши ҳам белгиланган. 

Шундан сўнг Қозоғистондаги “Нур-муборак”  Миср ислом маданияти университети делегацияси юртимизга ташрифининг бошқа кунларида  Тошкент ислом институти, Самарқанддаги Имом ал Бухорий маркази ҳамда Ҳадис илми олий мактаби, Бухорадаги “Мир Араб” олий мадрасасида ҳам бўлиб, талабалар учун маърузалар ўқиши кутилмоқда. Шунингдек, меҳмонлар Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги муборак қадамжоларни ҳам зиёрат қилиши режалаштирилган. 

МАВЗУГА ОИД: АКАДЕМИЯ ЎҚИТУВЧИСИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА МАЪРУЗА ҚИЛДИ

Делегациянинг ташрифига доир хабарлар билан сайтимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.   

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

 

 


Print   Email