ҲАМКОРЛИК ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

Хабарингиз бор, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таълим сифатини янада ошириш, замонавий илм-фан ютуқларини эгаллаш, диний ва дунёвий билимларни мустаҳкамлаш борасида қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Кўплаб давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Шу мақсадда, Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультетининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари” кафедраси томонидан жорий йилнинг 4 март санасида М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалидаги “Амалий математика ва информатика” факультети билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Шартномада асосан икки олий таълим муассасаси ўртасида:

- илмий-педагогик кадрлар малакасини ошириш;

- олий таълим тизимида янги инновацион педагогик технологиялар ва ахборот алмашинуви;

- илмий-амалий анжуманларда кафедра профессор-ўқитувчилари, иқтидорли талабаларини иштироки;

- информацион ва педагогик технологиялар бўйича учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этиш каби масаларни бажариш кўзда тутилган.


Print   Email