Эълон! мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида семинар ташкил этилмоқда

Эълон! мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурий иштирокида семинар ташкил этилмоқда

Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан талабаларнинг билим салоҳиятини ошириш, таътил пайтида бўш вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида кўплаб мавзуларда онлайн семинарлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 2020 йил 28 июль куни соат 15:00 да Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Пайғамбар (Алайҳис-салом) етук ахлоқ тимсоли” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Семинарда мотурийдишунос олим, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, мотуридийшунос олим Аҳмад Саъд Даманҳурий (Туркия) ўз маърузаси билан бевосита иштирок этади.

Маълумот ўрнида, Аҳмад Саъд Даманҳурий 2015 йилда “Ал-Азҳар” университетида “Имом Мотуридий ва унинг тафсирдаги услуби” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бугунги кунга қадар “Имом Мотуридий ва унинг тафсирдаги услуби”, “Ҳидоят байроғи Абу Мансур Мотуридий ҳақидаги эътирозларга раддиялар”, “Аҳли сунна наздида маърифат назарияси” каби асарларнинг муаллифи саналади.

Тадбир “Zoom” видеодастури орқали ўтказилади.

Семинарга уланиш коди: 830 9751 9299.

код: 074553.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

 


Print   Email