АКАДЕМИЯ ЎҚИТУВЧИСИ СИНГАПУРДА МАЪРУЗА ҚИЛМОҚДА

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультети декани Ашурали Абдурашидов Сингапур Ислом олимлари кенгаши ҳузиридаги “Baalwee” масжидида зиёрат туризмини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилаётган халқаро илмий-амалий анжуманда “Ўзбекистон: буюк ўтмишдан ёрқин келажак сари” маърузаси билан иштирок этмоқда.

Унда кўплаб хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган 65 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар, олимлар ўз маърузаси билан қатнашяпти. Жумладан, А.Абдурашидов юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар, тарихий ва меъморий обидлар ҳақида тадбир иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, илмий-амалий анжуманда юртимиз алломаларининг бой илмий-маънавий мероси ва уларнинг ўрганилиши, долзарб аҳамияти хусусида ҳам фикр-мулоҳозалар билдирилган.

А.Абдурашидов Сингапурга қилган сафари давомида Сингапур Ислом олимлари кенгаши раиси Исо Масуд ҳамда ташкилот ҳузуридаги “Baalwee” масжиди имом хатиби Ҳусаин ибн Аттас билан ҳам учрашиб, зиёрат туризми йўналишидаги янгиликлар, тажриба алмашинуви, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида ўзаро фикр алмашилган.

 

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email