ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ

ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ

Ўзбекистон ва Миср ўртасида кўпқиррали ҳамкорлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда ҳар икки давлат раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Абдулфаттоҳ Ас-Сисийнинг ташаббуси ва ҳаракатлари дўстона алоқаларни янги босқичга кўтарилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу кунларда Ўзбекистон делегацияси ишчи ташриф билан Мисрда бўлиб турибди. Расмий делегация таркибидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Ш.Ёвқочев ва профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ҳам бор.

Мамлакатимиз делегацияси ишни бутун дунёга машҳур, минг йилдан зиёдроқ вақт давомида фаолият кўрсатиб келаётган “Ал-Азҳар” университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасида Тошкент шаҳрида имзоланган Англашув Меморандуми асосида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” устида ишлашдан бошлади. Унга кўра, “Ал-Азҳар” ректори Муҳаммад Ал-Маҳрасовий билан “Йўл харитаси”нинг 2019 йил учун режалаштирилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлари бўйича муҳокама ўтказилди.
Шу куннинг ўзида Қоҳирадаги элчихонамизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини тадбиқ этиш, Ўзбекистон-Миср ўртасида кўпқиррали ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари ва истиқболлари мавзусида давра суҳбати ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда иштирок этган мисрлик сиёсатчилар, экспертлар, олимлар ва журналистлар Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат, барча соҳаларда кузатилаётган кенг кўлкамли янгиланиш ва ўзгаришлар, турли йўналишларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларни алоҳида эътироф этишди. Мисрликлар Ўзбекистон замини қадимдан дунё ва ислом тамаддуни равнақи учун буюк ҳисса қўшган уламоларни тарбиялаб бергани, бугунги кунда ҳам юртимизнинг мавқеи тобора юксалиб бораётганини мамнуният билан тилга олишди.
Ўзбекистон делегациясининг Мисрга ташрифи давом этмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email