ТУРК ЭЛЧИСИ АКАДЕМИЯДА

ТУРК ЭЛЧИСИ АКАДЕМИЯДА

4 декабрь 2018 йили Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен, элчихонанинг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Иброҳим Гемичи ҳамроҳлигида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлди.

Академия ректори, профессор Шуҳрат Ёвқочев меҳмонларга академия ва Туркия университетлари ўртасидаги муносабатлар ҳақида маълумот бериб, айни пайтда бир нечта Турк университетлари билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланганини айтиб ўтди.

Ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорлик билдирган элчи, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликка олий даражада эътибор берилаётганидан мамнунлик изҳор қилиб, Туркияда Ўзбекистон халқаро ислом академияси билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган таълим муассасалари кўплигини таъкидлади.

Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича давомли музокаралар ўтказишга келишиб олишди.


Print   Email