ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ХАЛҚАРО ЯНГИЛИКЛАР ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА БЎЛДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги академик лицейида “Хорижий мамлакатлар таълим тизими” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари доктори А.Ғаниев, академиянинг кадрлар бўлими ходими Р.Латипов ва академик лицей устоз-мураббийлари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатини академик лицей директори М.Ахмедов кириш сўзи билан очиб, бугун юртимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ёшларнинг баркамол вояга етиши учун яратилаётган шароитлар ва бунда кўплаб хорижий мамлакатлар тажрибасидан ҳам кенг фойдаланилаётгани  таъкилдлаб ўтилди.

Шундан сўнг “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO” кафедраси катта ўқитувчиси, фалсафа фанлари доктори А.Ғаниев ҳамда академиянинг кадрлар бўлими ходими Р.Латипов мавзу бўйича ўз билим ва тажрибалари асосида маълумот берди.

Жумладан, А.Ғаниев ўз маърузасида хорижий мамлакатлардан Бруней Султонлиги таълим тизими ҳамда “Доруссалом” ислом университети фаолияти ҳамда талабаларга яратилган шароитлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, юртимизда таълим-тарбия соҳасидаги ислоҳотлар, ўқувчи-ёшларнинг билим олишлари учун халқаро талаблар асосида яратилаётган имконият ҳамда ундан оқилона фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Учрашув сўнггида ўқувчи-ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича кенг қамровли жавоб олди. Академик лицей раҳбарияти қизиқарли давра суҳбати учун мутахассисларга миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

 


Print   Email