"АКАДЕМИЯ" ЖАМОАСИ “МЕН САЙЛОВГА ТАЙЁРМАН” ТАНЛОВИДА ҒОЛИБ БЎЛДИ

Шайхонтоҳур туманида Ёшлар иттифоқи ҳамда Халқ демократик партияси туман кенгашлари ҳамкорлигида олий таълим муассасалари ўртасида ташкил этилган “Мен сайловга тайёрман” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар” факультетининг Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши талабаларидан ташкил топган “Академия” жамоаси фахрли иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Ушбу танлов ёшларни сайловга оид билим ва сиёсий фаоллигини ошириш, жамият ҳаётида уларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

 

Муминжон Хужаев
Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедрасининг
маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул ходими

 


Print   Email