АКАДЕМИЯ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хорижда тажриба ошириб келган таниқли экспертлардан бири, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида фаолият юритиб келаётган сиёсий фанлар доктори Умид Маҳмудов ҳамда “Иқтисодий ривожланиш форуми” координатори Маъруф Абраловлар иштирокида “Прагматик сиёсат — минтақавий ва глобал интеграция” мавзусида ўқув-семинар дарси ташкил этилди.

Дарсларда университет профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

У.Маҳмудов ўз маърузасида жаҳон хўжалигида интеграцион жараёнларнинг ривожланиши, унинг сиёсий ва иқтисодий омиллари, глобал муаммоларнинг мамлакатлар иқтисодиётига таъсири, ҳукуматлар ташқи савдо сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари ва замонавий халқаро ҳамкорлик шартлари масалаларига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ташқи савдонинг ривожланиш омилларига алоҳида урғу бериб, мамлакатлар иқтисодиётини ривожланишида ташқи савдони либераллаштириш ва протекционизм жараёнларини пасайтириш юқори самара беришини таъкидлади. Глобаллушув шароитида протекционистик сиёсатни босқичма-босқич камайтириб бориш орқали юқори ривожланишга эришиш мумкинлиги ҳақида семинар давомида иштирокчиларга батафсил маълумот берди.

Семинар якунида талаба-ёшлар ва илмий тадқиқотчилар билан мавзу бўйича савол-жавоблар ўтказилди.


Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email