ЁШ ОЛИМЛАР (PHD) ИЛМИЙ ДАРАЖАСИНИ ОЛДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражалар берувчи DSc. 26.04.2018.Is1/Tar.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда 24.00.02 — Қуръоншунослик йўналишида илмий тадқиқотчилар —  Бурхон Ахмедовнинг “Абу Бакр Жассос “Аҳком ал-Қуръон” тафсирининг ҳанавий мазҳаби ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги ҳамда 24.00.03 — Фиқҳ, калом илми йўналишида Иргаш Даминовнинг “Абул Муъин ан-Насафий илмий меросининг Мовароуннаҳр калом таълимоти ривожидаги аҳамияти” мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун тақдим этган диссертациялари муҳокама этилди.

Мавзу бўйича олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг долзарблиги, янгилиги ва амалий ва назарий аҳамияти каби муҳим жиҳатлари илмий Кенгаш ва олимлар томонидан кенг ўрганилиб, қизғин баҳс-мунозаралар асосида илмий тадқиқотчиларнинг диссертациялари ихтисослик йўналишлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига муносиб экани бир овоздан маъқулланди.

Ёш олимларнинг кейинги тадқиқотчилик ва илмий изланишларига муваффақият тилаймиз!

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати


Print   Email