ҲИЖОБГА ИШТИЁҚМАНДЛИК: ТАНЛАШ ЭРКИНЛИГИ ВА ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ

ҲИЖОБГА ИШТИЁҚМАНДЛИК: ТАНЛАШ ЭРКИНЛИГИ ВА ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ

Ўзбекистонда бугунги кунда кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакат раҳбарияти фуқаролик жамияти асосларини янада такомиллаштиришда, давлатнинг ички сиёсатида, маъмурий ва ҳукумат идоралари фаолиятида, хусусан, жамоат ташкилотлари фаолиятида ёки хорижий мамлакатлар билан муносабатларда қонун устуворлигига эришишга жиддий эътибор қаратмоқда.

Бу жуда мураккаб масала бўлиб, бу борада  ҳовлиқиш ва шошма-шошарлик билан қарор қабул қилинмайди. Энг муҳими, ҳатто мамлакат ичида ёки унинг ташқарисида бирон кимсага бу ҳолат ёқмаётган бўлса-да, фуқаролик жамиятини қуришнинг энг асосий таянчи бўлган давлат қонунига итоат этиш, унга риоя қилишни унутмаслигимиз керак. Буни нафақат қонун назоратини амалга оширадиганлар, балки  амалдорлар, жамоат арбоблари, оддий фуқаролар, бизнинг ҳамкорларимиз ва бизга дўст бўлмаганлар ҳам унутмаслиги шарт.

Қонун устуворлиги ҳақида мамлакат расмий минбарларида, оммавий ахборот воситаларида, масс-медиа каналларида кўп гапирилади. Шунингдек, қонун талабини кўпинча ҳар хил тушунадилар, шундайлар ҳам топиладики, улар қонунни четлаб ўтишга, уни ўзларининг фойдаларига шарҳлашга уринадилар, ҳатто ҳуқуқий меъёрнинг маъноси аниқ ва равшан ифодаланган бўлса ҳам, уни ҳуқуқшунослар тилида айтганда, икки маънода талқин этилмоқда.

Лекин, албатта, қонунчилик соҳасидаги энг мураккаб масала – бу диний ташкилотларга оид қонунларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш, шунингдек, давлат билан диннинг муносабатларини тартибга солиш ва бу соҳада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини қўллашдир.  

Шуни ёдда тутиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида  бизнинг мамлакатимиз суверен демократик республика эканлиги аниқ белгилаб қўйилган (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддаси),  шунингдек, ҳамма учун виждон эркинлигининг кафолатланишини ва ҳар бир инсоннинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини тан олади (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддаси). Давлатнинг Асосий Қонуни билан прозелитизм тақиқланган (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 57-моддаси), яъни, диний адоватни тарғиб қилиш, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Барча омиллар шуни кўрсатадики, кўп асрлик халқаро тажриба ва халқаро мажбуриятлардан келиб чиқиб, давлатимизда турли қатламларининг манфаатлари мувозанатига риоя этилади.

Шу билан бирга, давлатнинг дин соҳасидаги сиёсати нозиклиги боис мувозанатни тартибга солиш жуда қийин, чунки қонуннинг асосий субъектлари (оддий фуқаролар каби ташкилотлар ҳам) шахсий манфаатларидан келиб чиқиб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қиладилар, ҳуқуқнинг онгли фаолият эканини тушунишни истамайдилар, аслида эса мамлакат Қонунига риоя қилиш муҳим зарурият ҳисобланади. Бизнинг ҳаётимизда диний соҳада мувозанатни сақлаб туришнинг ягона воситаси (давлат ривожланишида дунёвийлик тамойилларига амал қилиш!) ҳатто қонун бирор кимсага ёқмаса ҳам, унга қатъий риоя қилишдир.

Дин соҳасидаги нозик муносабатларни тартибга солишнинг барча мураккабликларини эсга олиш учун яқинда оммавий ахборот воситаларида жиддий акс садо берган воқеага эътиборни қаратсак (“Ўзбекистон судида биринчи марта ҳижоб иши кўриб чиқилмоқда”). Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур маъмурий судида халқаро ислом академияси қошидаги лицейида таҳсил олаётган 17 ёшли ўқувчининг отаси ўқув муассасасининг раҳбарияти ҳижобда машғулотларда иштирок этишни ман қилганлиги учун судга берган даъвосини кўриб чиқишни бошлади. Ўқувчининг манфаатини унинг отаси юрист бўлганлиги учун ҳимоя қилди.  

Бироқ, биз ўз нуқтаи назаримизни ифода этишимиз зарур. Шубҳасиз, бу иш мураккаб, аммо уни баҳолашда биз яна бир бор объективлик ва босиқлик билан ёндашувга чақирамиз. Дастлаб шуни таъкидлашимиз лозимки, суднинг бундай даъвони кўриб чиқиш учун судга қабул қилиши бир неча йиллар олдин мумкин бўлмаган. Бу мамлакатдаги ўзгаришлар амалда қўлланилаётганлигидан ва қонун устуворлиги – қуруқ гап эмаслигидан далолат беради. Келинг, айни пайтда муаммонинг қонуний, ахлоқий, тарихий, халқаро ва бошқа жиҳатларига эътибор қаратайлик. Биринчидан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбарияти ушбу ва бошқа шунга ўхшаш вазиятларда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги қонунга амал қилади, қонунга кўра жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон халқаро ислом академияси давлат муассасаси ҳисобланади ва биринчи навбатда қонун ҳужжатларига барча давлат идоралари каби бўйсунади. Ахир, давлат ва унинг юридик органлари бошқа диний муассаса ҳодимларининг кийим-кечакларга (Мусулмонлар идораси, Православлар Епархияси ва бошқаларда) ёки кўчаларда, масжидларда, мадрасаларда одамлар (аёлларга шу жумладан ) ташқи кўриниши масаласига аралашмайди, тақиқлар қўймайди. Бу ҳам Қонунга тўла мос келади! Шундай эмасми? Нима учун ҳижобнинг ғайратли ҳимоячиларидан ҳеч бири бу аниқ далилни эслатмайди? Жавоб, албатта, аниқ.

Иккинчидан, юқоридаги қонунда гап нафақат хижоб ҳақида балки қайси конфессия бўлишидан қатъи назар, кийиниш шакли ва ташқи кўриниш ҳақида таъкидланган. Масалан, христиан диний кийиниш ва бошқа конфессиялар. Нима учун бу контекст манфаатдор оммавий ахборот воситалари томонидан эслатилмайди. Бу ҳолат эътиқод эркинлигига дахл қилиш эмас, балки Қонунга амал қилиш холос! Яъни, бунда “қовурилган далиллар”ни ишга солиб бўлмайди!

Учинчидан, давлат муассасаларида ва жамоат жойларида диний кийим ва либосда юришнинг тақиқланиши бир қатор демократик давлатларда  белгиланган ва амалда қўлланиб келинмоқда, масалан, Францияда. Аммо ҳеч кимнинг хаёлига Францияни демократия йўқлигида ёки виждон эркинлигини чеклашда айблаш келмайди. Айримлар, ҳатто журналистик этикетни унутиб қўядиган баъзи бир оммавий ахборот воситаларида давлат таълим муассасаларида диний кийим кийиш мумкин эмаслиги объектив ва Қонуний асосга эга эканлигини уқтиришни унутиб қўйишади. Академия маъмурияти ушбу масала бўйича бир қатор саъй-ҳаракатларни амалга ошириб, қонунни босимсиз тушунтириш билан қийин вазиятни инобатга олишга ундайди. Лекин кино қаҳрамонининг сўзлари билан айтганда: “Қонун – бу қонун, у ҳазил қилишни ёқтирмайди”. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қонун ҳамма учун бир хил, бу борада Президентимиз Шавкат Мирзиёев бир неча бор такрор ва такрор таъкидламоқда.Шу ўринда, Академиядаги бошқа нохуш ҳодисалар билан боғлиқ бўлган, баъзи бир оммавий ахборот воситаларида фактлар ўрганилмай ёзилган  ҳодисаларни эслатиб ўтишни жоиз, деб биламиз.

Ўтган йилнинг май-июл ойларида, Академиянинг собиқ раҳбарияти давлат таълим муассасасининг стратегиясини ўзгартиришга қарор қилди, ўқитувчи ва талабаларни ҳижоб ва бошқа диний атрибутларни  кийишга мажбур қилди. Миллий ёки дунёвий анъаналар руҳида тарбияланган баъзи аёл ва қизлар буни бажаришдан бош тортдилар. Аммо нимагадир ўша  оммавий ахборот воситалари бу қонунга зид бўлган ҳолатга эътибор бермади. Албатта, бу ҳолат сабабли Академиянинг раҳбарияти ўзгартирилди ва бу ушбу таълим муассасасининг амалдаги қонунчиликка қайтишини англатади.

Аммо, шу ҳолат юзасидан айтиш керак-ки, давлат ташкилотлари ва Академия маъмурияти ҳижоб кийишни истамаган ва ташқи кўринишнинг миллий шакли – рўмол ўрашни танлаганлар ҳуқуқини ҳимоя қилдилар.  Олдин эса буларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳеч кимнинг эсига келмаган эди. Ваҳоланки, бу қизларнинг ҳам бу ҳолат юзасидан судга даъво қилишга тўла ҳақлари бор эди. Эндиликда уларнинг қонуний ҳуқуқлари тинчлик-хотиржамлик билан қайта тикланди.

Аммо, яна бир бор такрорлаймиз, ҳижоб масаласидан кир қидирган айрим ОАВ бу ҳолат юзасидан бирор маълумот берганлари йўқ. Ҳудди бунда (кўр-кўрона) ҳижоб кийишни хоҳламаган қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш керак эмасдек. Айни пайтда такрор айтамизки, давлат ва Академиянинг янги раҳбарияти ана шу қизларнинг қонуний  ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилди. Бунда ҳиссиётларга берилмади, диний сиёсатда мувозанат сақлашга амал қилиб, энг муҳими – Қонун устуворлиги тамойилига амал қилди. Хўш, нима учун журналистлар масаланинг шу томонини ёритмаяпти, ахир Қонун ўз моҳияти ва руҳиятига асосан кучини кўрсатди, виждон эркинлигига дахл қилинишининг олди олинди-ку. Ёки айрим ҳолларда қонунга зид равишда кимгадир истисно ёки ёрдам қилиш керакми? Наҳотки, замонавий, зиёли одамларга бу нималар билан якунланиши мумкинлигини тушунтириш керак?

Яна бир муҳим масалага эътиборингизни тортмоқчимиз, бу ишнинг юридик томони билан боғлиқ бўлмаган жиҳат. Яъни, мамлакатимиз раҳбарияти миллий қадриятларни қайта тиклашда, хусусан ислом дини маънавиятини ҳам, бунда кенг маънодаги анъаналаримизни тиклашни назарда тутади. Аммо Ислом маънавий меросини тиклашни ҳижоб билан боғлаш бу атайлаб унинг бой маънавий асосига путур етказиш ва муаммони юзаки ҳал қилиш, унинг ташқи элементлар билан чеклаш, миллий тарихий ва маънавий меросимизни, жамоавий ва оилавий ахлоқ нормаларини, кийиниш одобини инкор қилиш (аниқроғи билмаслик!)дир.

Айни пайтда 19- ва 20-асрнинг охирларида олинган расмларни кўриб чиқайлик. Бу ерда бизнинг буюк илоҳиётчиларнинг оилалари олинган.


Иллюстратив сурат.

Масалан, Маҳаммад Тўрақули, муфтийлар – Бобохановлар ва Шокирхўжаевлар оилалари ва бошқалар. Бу ерда биз оила аъзоларининг миллий анъаналаримизга хос рўмол ва кийимда эканини кўрамиз, аксинча чет эл фильмлардан илҳомланиб яратилган ҳижобда эмас. 


Иллюстратив сурат.

Савол туғилади – бу  улуғ уламолар шариат қоидалари мусулмон аёлларнинг кийиниш одобларини билмасмиди?

Ўтмишни ҳурмат қилиш ва қадрлаш, унга тўлиқ қайтиш керак, дегани эмас. Аммо, бу ўтмиш тажрибасида нафақат бу масаланинг ечимини, балки бошқа ҳикматли парадигмаларга дуч келамиз, буни ёшларимиз албатта билишлари лозим, деб ҳисоблаймиз. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Академия илмий дастурлари доирасида (Ислом цивилизация Маркази билан ҳамкорликда) машҳур диний соҳа вакилларининг миллий кийинган оиласи фотоальбомларини нашр қилишни режалаштирган. Шунингдек, мазкур диний соҳа вакилларининг шу масала юзасидан чиқарган бир қатор фатволарини нашр қилишни режалаштирдик, токи барча ишда муроса қилувчи ва олтин меъёрга амал қилган ота-бобларимиздан қолган анъаналарни сақлаб қолайлик.

Умид қиламизки, бу аждодлар меросини кўрсатиш ва қайта тиклаш асносида биз улардан ибрат оламиз, миллий меросимизга тўғри келмайдиган четдан кириб келаётган бизга ёт қонун-қоидалар, ахлоқ нормаларидан эмас.


Print   Email