ҲАКИМ АТ-ТЕРМИЗИЙ ҚАРАШЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Тасаввуф таълимотида инсоннинг  нафсини яьни “Мени”ни, феъл-атворини тарбиялаш ва уни сайқаллашга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда инсон ички, руҳий кечинмаларини бир маъромда бўлишини таъминловчи омиллар жуда муҳим аҳамиятга эга. Тасаввуф илмида инсон нафси уч тоифага бўлинади: “Нафсул аммора”, “Нафсул лаввома” ва “Нафсул мутмаиънна”.

Психология фанидаги инсон “Мени” тасаввуф олимлари назарда тутган “Нафс” тушунчаси эканига исбот тариқасида профессор Э.Ғозиевнинг қуйидаги фикрини келтирсак: “Ҳар қайси инсонда ҳукм сурувчи “Мен”ликнинг  “Мен эмас”ликдан ажратишга интилиш “ўзини намоён қилиш, ўз-ўзини ифодалаш, кимлигини кашф этиш, ўзини-ўзи такомиллаштириш, ўзига-ўзи буйруқ бериш, ўзига-ўзи таъсир ўтказиш сингари жараёнларда” онтогенетик ҳаётнинг дастлабки тараққиёт палласидан, болаликнинг илк дақиқаларидан бошлаб, то етукликнинг у ёки бу босқичини эгаллаш давригача давом этиб, ўз-ўзини англашнинг юзага келиши билан якунланади”[1].

Шахс йўналганлиги экстроверсия интроверсия ва нейротизмга айни ўхшаш назария Мисквайҳ тарафидан келтирилган Нафс қувватлари қуйидагича:

 

Мусулмон мамлакатлари ижтимоий ва маънавий ҳаётига чуқур кириб борган тасаввуф таълимоти фан, маданият ва адабиёт ривожига катта ижобий таъсир кўрсатди. XI асрдан бошлаб Шарқнинг деярли барча нуфузли шоир ва ёзувчилари, мутафаккир ва олимлари тасаввуфдан озиқланиб, унинг инсонпарварлик ва ҳақсеварлик ғояларидан руҳланганлар. Шуни назарда тутиб, атоқли олим Е.Э. Бертельс қайд этган эди: «Тасаввуф адабиётини ўрганмасдан туриб, Ўрта асрлар мусулмон Шарқи маданий ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин эмас, бу адабиётдан хабардор бўлмасдан Шарқнинг ўзини ҳам англаш қийин».

Уйғониш даврида вужудга келган тасаввуф тариқатларининг йирик вакилларидан бири Ҳаким Термизий (820-894/932) ҳазратлари саналади. Машҳур тасаввуф вакили Ҳаким Термизий юртимизнинг ҳозирги Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Устозлари — отаси Али ибн Ҳасан, Қутайба ибн Саид Сақафий Балҳий, Али ибн Хамр Саъдий ва бошқалар саналади. Шогирдлари эса — Умар Варроқ Ҳаким Термизий, Али Жузжоний каби бир қанча ўз даврининг етук олимлари ҳисобланади.

Ҳаким Термизий валийлик тушунчасининг аҳамияти, сохта валийларни фош қилувчи биринчи сўровнома ишлаб чиққан тариқатчи саналади. Унинг 80 дан ортиқ асарлари мавжуд бўлиб, бизгача ҳозирча 54 та асари этиб келгани маълум. Алломанинг энг машҳур асарлари “Манозил ал-ибодда”, “Баён ал-касб”, “Хатм ал-авлиё” ва бошқалар ҳисобланади.

Ҳаким ат-Термизийнинг тасаввуфий-психологик қарашлари қуйидагича шарҳланади. “Манозил ал-ибодда” асарида “Бандаларнинг диндаги манзиллари”  қўйидаги босқичларга бўлинган:

  1. Тавба – руҳий ҳолат ва кечинма;
  2. Зоҳидлик – дунёни орзу қилишни тарк этиш;
  3. Нафс – менликни руҳни англаш;
  4. Муҳаббат манзили – яхши ҳулқлар билан зийнатланиш;
  5. Қатъул ҳаво – хойу-ҳавас довонидан ўтиш;
  6. Қўрқув – ўзининг ҳеч кимлигини англаш;
  7. Қурбат– Ҳаққа яқинлашув.

Диндаги манзилларга психологик таҳлил

  1. Виждон назорати;
  2. Эҳтиёжлардан воз кечиш ёки чеклаш (жонини қийнаш, заҳмат билан);
  3. Эго (руҳий қуввати)ни назорат қилиш, бошқариш;
  4. Просоциал ҳулқ-атвор;
  5. Эҳтиёжлардан енгиллик ва ишқ билан (оптимизм) воз кечиш;
  6. Айбдорлик ҳиссининг уят ва жазоланиш билан боғлиқлиги;
  7. Энг олий эҳтиёж – Ҳаққа етишувнинг қондирилиши, ички ҳотиржамлик, сокинлик.

Комилликка эришиш иерархияси  (Ҳаким Термизий назарияси бўйича)

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ҳаким-ат Термизийнинг тасаввуфий қарашларида шу ҳолатлар намоён бўладики, биринчидан, психотерапевтик машқлар орқали, яъни зикр орқали машқ қилиш, зикр ижобий руҳий калом бўлиб, у орқали инсонларда ижобий муҳит ва энергия ҳосил қилиш мумкин.

Иккинчидан, зикрлар орқали ҳосил қилинган ижобий психологик ҳолатини сақлаб туриш ва хотира билан боғлиқ жараёнларни мустаҳкамлаш. Учинчидан, Аллоҳни доимий ёдда тутиш, ушбу руҳий ҳолатдан чалғиб кетмаслик, ташқи ва ички ҳолатини ушлаб турган ҳолда ўз амалларини унутмаслик энг устувор вазифалардан саналиши асосланган.

 

  1. Э.Ғозиев Умумий психология. –Т -2010. 71-б

 

Холматов Мансур Абдурахим ўғли

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Дин психологияси 2-босқич магистранти


Print   Email