ЖАҲОЛАТ ҚУРБОНИ

Мурғак вужудида титрайди юрак,

Нигоҳида уруш, жаҳолат, зулм,

Бола қалбдаги ниш ўрган кўртак.

Очилмай сўлмоққа этилган маҳкум.

 

Уйғонади ҳар тонг ўқнинг сасидан,

Исканжага олар ўлим таҳдиди.

Узоқларда орзу, соғинган  Ватан,

Саробга айланиб борар умиди.

 

Энди илм-зиёга ошуфта мактаб,

Ҳароба жангоҳнинг узун йўлида.

Қорага бурканган чороғон офтоб,

Маърифатпарварнинг ёшдир кўзида.

 

Жисми яраланган, руҳи шикаста,

Фақат ҳаёлида яшар эзгулик.

Соғинган алланинг майин, оҳиста,

Кўйига бош қўйиб тин олса аста.

 

Учиб келди мана, кутган орзуинг,

Олис Ватанингдан соғичли салом.

Сени кутмоқдадир момонг ва бобонг,

Энди унут бўлар қора кун, алам.

 

Ҳа, она-Ватанинг беминнат йўлдош,

Фарзандин оқ-ювиб тарайди ҳар он.

Машъум кунларингга беролмай бардош,

Мададкор қўлини чўзди сен томон.

 

Тинчлик, фаровонлик, шодлик тараннум,

Мактаб кутар энди, рўёб орзулар.

Озодлик илкингда, тугади зуғум,

Келажак йўлинг ҳам ёришиб борар.

 

Парвоз эт, чароғон осмонлар қадар,

Йўлларинг ёритсин маърифат ҳар он.

Муқаддас макон бу тупроқлари зар,

Қароғингда асра, бу — Ўзбекистон!

 

 

Нигина Ботирова,

Исломшунослик факультети

Диншунослик йўналиши 3-курс талабаси


Print   Email