“НАВРЎЗ” БАЙРАМИГА МУСУЛМОН ОЛИМЛАРИНИНГ МУНОСАБАТИ

Неча асрлар давомида юртимиз халқлари томонидан кенг нишонланиб келинадиган Наврўз байрами қадимдан асосан форс ва турк мусулмон халқларининг анъанавий умумхалқ шодёнаси ҳисобланган. Зеро, Наврўз — баҳор фасли байрами бўлиб, араблар уни нийруз (نيروز) деб ҳам атаганлар.

Машҳур араб тарихчиси Қалқашандий ўзининг “Субҳу-л-а‘ша” номли асарида “Нийруз” бутун турон ва форс халқлари нишонлайдиган баҳор байрами бўлиб, ҳатто Миср қибтийлари ҳам кейничалик бу байрамдан илҳомланиб, ўз миллий байрамлари сифатида нишонлашни бошлашган”лигини ёзиб қолдирган.

Наврўз байрамига Маҳмуд Салим Қазвиний ўзининг “Осору-л-билод ва ахбору-л-‘ибод” асарида “Нийруз” — “Янги кун” маъносини англатиб, араб бўлмаган ажам мусулмон ўлкалари нишонлайдиган умумхалқ баҳор байрами ҳисобланади. Ўша куни тун ва куннинг вақти ҳам тенглашади, деҳқончилик урф бўлган мусулмон ўлкалари ерга уруғ қадайдилар ва Аллоҳдан ўша йилги ҳосил баракотли бўлишини сўраб дуо қиладилар”, - деган.

Саъид Ҳошим Надвий ўзининг “Тазкирату-н-наводир” асарида “...ажам халқлари ислом динига арабларда урф бўлмаган гўзал одатлари билан кириб келиб, ушбу халқлар яшайдиган ўлкаларда мусулмонлар ҳаёти янада гўзал шаклга эга бўлди. Хуросон ва Мовароуннаҳрда яшайдиган мусулмон халқларининг Наврўз байрами баҳорги байрам бўлиб, ўша кунлари мусулмонлар Аллоҳга муножот айтиб, барака сўрашлари қандай ҳам гўзал”, - дея ушбу халқ байрамига гўзал таъриф берган.

Яна бир тарихчи олим Табарий ўзининг “Тариху-л-умам ва-л-мулук” асарида Наврўз байрамини оддий халқ вакилидан тортиб султонларгача нишонлайдиган ва ҳеч қандай мусулмонни куфрга бошламайдиган умумхалқ байрами, - дея этироф этган.Дарҳақиқат

, юқорида келтирилганидек, неча асрлардан бўён кўплаб мусулмон тарихчилари Наврўз байрамига ижобий таъриф бериб келишган. Бу мазкур байрамга нисбатан ислом дунёсида ҳеч қайси замонда тўсиқ ва тақиқ қўйилмаганидан далолат беради.  

Иккинчитарафдан эса, мусулмон ўлкалари турли жўғрофий минтақаларда жойлашган бўлиб, араб, форс ва мовароуннаҳр ўлкаларини бир-бирига асло қиёслаб бўлмайди. Чунки, араб диёрларида жойлашув минтақаси ва табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, деҳқончилик аҳолининг асосий ҳамда ҳаётий касби ҳисобланмаган.

Шунинг учун баҳор фаслининг бошланиши бўлган — Наврўз байрами — деҳқончилик, эртанги фаровон кунга тараддуд мавсуми рамзи сифатида ҳам араб давлатларида бўлмагани табиийдир.

Аммо ажам ўлкаларида мазкур байрамга ҳамиша алоҳида эътибор берилиши бежиз эмас. Зеро, Наврўз байрами аҳолисининг ҳаёт тарзи асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ халқнинг интиқ кутган ва кенг нишонлайдиган мавсумий байрами бўлгани заруратдир. Буни Мовароуннаҳрда яшаб ўтган кўплаб ҳанафий фақиҳларининг Наврўз байрамга нисбатан холис фиқҳий қарашларида ҳам кузатиш мумкин.

Бухоро фиқҳ мактабининг йирик вакили Бурҳонуддин Маҳмуд Бухорий ўзининг “Муҳит ал-Бурҳоний” асарининг деҳқончилик қилиш ва суғориш шартлари бўлимида Наврўз байрамини ўтказиш мубоҳ (рухсат) амал эканлиги билан боғлиқ маълумотлар учрайди. Жумладан, фақиҳ Алоуддин Косонийдан ривоят қилиб айтадики, “Баҳорнинг бошланиши ва Наврўз байрами кунлари Самарқанд аҳли Зарафшон дарёси артофида тўпланиб, дарё сувини экинзорларга буришни дуо ва Аллоҳдан барака сўраб бошлар эдилар. Авомнинг бу йиғинига Самарқанд фақиҳлари рухсат берганлар”, деб ёзади.

Йирик Бухоро фиқҳ мактаби вакили Разийуддин Сарахсий ўзининг “Муҳит ас-Сарахсий” асари, “музораъа” (деҳқончилик қилиш)нинг фиқҳий асослари бўлимида Наврўз — бу янги кундир. Бу кунда ерга экин-текин ишларини бошлаш мубоҳ амал бўлиб, Наврўз байрами динга киритилган эътиқодий амал ёки ислом таълимотларини бузадиган бидъат эмас, деб таъриф беради.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу байрам барча ажам, жумладан, туркий, форс, тожик, урду халқлари учун бирдек — янги, баҳорий деҳқончилик мавсумининг бошланиши сифатида неча асрлардан буён қараланди ва кенг байрам сифатида нишонланиб келинади.

 

Илхомжон БЕКМИРЗАЕВ,
тарих фанлари доктори

ИСЛОМ ДИНИДА МУСИҚАГА МУНОСАБАТ ҚАНДАЙ?

Ислом динида мусиқа санъатига муносабат ҳақида гап кетганда, дастлабки қарашда бир-бирига зид фикрлар юзага чиқиши ёки бу борада муайян тўхтамга келинмагандек тасаввур ҳосил бўлиши мумкин. Минг афсуски, айрим ўзини “олим”, деб ҳисобловчи кимсалар дин фақат тақиқлардан иборат бўлиши керак, деб тушунадилар.

ИСЛОМ ДИНИДА МУСИҚАГА МУНОСАБАТ

ИСЛОМ ДИНИДА МУСИҚАГА МУНОСАБАТ

Исломда мусиқага муносабат ҳақида гап кетганда дастлаб, турли хил бир-бирига зид фикрлар юзага чиқиши, ёки бу борада муайян тўхтамга келинмаган, ҳатто бу соҳа буткул таъқиқлангандек тасаввур ҳосил бўлиши мумкин. Минг афсуски, айрим ўзини олим деб ҳисобловчи кимсалар дин фақат таъқиқлардан иборат бўлиши керак, деб тушунадилар. Албатта, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Хусусан, битта-иккита ҳадисни ушлаб олиб “у мумкин эмас экан”, “буниси ҳаром экан”, деб кетавермасдан аввал бир мавзуга тегишли барча манбаларни атрофлича ўрганиб чиқиб, кейин хулоса чиқарилса, кўпчиликка кўп нарса ойдинлашарди.

МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИ ҲАР БИР ДАВР УЧУН МУҲИМ

Ислом динини халқимиз нафақат диний таълимот сифатида қабул қилди, балки уни янги илмий, маърифий поғоналарга кўтарди. Исломнинг илмий жиҳатдан юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшди. Натижада, ўрта асрларда яшаб ижод этган мовароуннаҳрлик фақиҳ аллома ва мутафаккирлардан катта ҳажмдаги ноёб қўлёзма манбалар мерос бўлиб қолди.

Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асаридаги грамматик рисолалар таҳлили

Маҳмуд Замахшарий фан ва маданиятимизнинг турли соҳалари бўйича самарали ижод қилган серқирра алломаларимиздан биридир.

ТЎЙ ВА МАРАКАЛАРДАГИ ИСРОФГАРЧИЛИКЛАРНИНГ ХАЛҚ ФАРАВОНЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Дунёдаги барча элат ва миллатларнинг шаклланиш жараёнида уларнинг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одат ва маросимлари муҳим аҳамият касб этган.