ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИНИНГ «ИСЛОМ ЗИЁСИ» ЖУРНАЛИГА МАҚОЛА РАСМИЙЛАШТИРИШ ҲАҚИДА

 Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг «Ислом зиёси» номли илмий журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг тарих, исломшунослик, фалсафа ва филология йўналишлари бўйича эълон қилинган мақолалар инобатга олинувчи нашрлар рўйхатига киритилган.

Ҳажмига кўра, йил мобайнида саксонга яқин мақола эълон қилинувчи ушбу нашрнинг битта сонида ўн бешдан йигирма бештагача муаллиф ўз мақоласи билан иштирок этиши мумкин.

“Ислом зиёси” журнали  йилда тўрт марта нашр этилади.

Муҳим саналар, аҳамиятга молик тадбирлар муносабати билан журналнинг махсус сони ёки бир неча сонлари зарурат юзасидан қўшма сон сифатида чоп этилиши мумкин.

“Ислом зиёси” Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан ISSN 2181-7308 халқаро стандарт серия рақами билан рўйхатга олинган.

“Ислом зиёси”да “Исломшунослик”, “Қуръоншунослик”, “Ислом ҳуқуқи”, “Тилшунослик”, “Диншуносликнинг долзарб масалалари”, “Миллатлараро тотувлик”, “Фалсафий фанлар ва психология”, “Филология масалалари”, “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ахборот технологиялари” ва бошқа рукнлар мавжуд.

Электрон шакли Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг расмий iiau.uz  веб-сайтида эълон қилинувчи журналда таълим ёки илмий муассаса вакиллари, маҳаллий ва хорижий ташкилот мутахассислари ўз материаллари билан иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори “Ислом зиёси” Таҳрир кенгашининг раиси ҳисобланади.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Илмий кенгаши Қарорига асосан ташкил этилган “Ислом зиёси” журнали мазмун-мундарижасини шакллантириб, келиб тушган мақолаларни таҳрир қилувчи Таҳрир ҳайъати аъзолари академияда ёки бошқа муассасаларда хизмат қилувчи олимлар, илмий даражага ва унвонга эга мутахассислар ва муҳаррирлардан иборат.

 Таҳрир ҳайъатининг битта ёки бир нечта вакилининг асосли эътирозига кўра журналга жўнатилган мақола нашр этилмаслиги мумкин.

 “Ислом зиёси”да эълон қилинган мақолалар учун муаллифларга қалам ҳақи тўланмайди. Муаллиф учун бепул нусха ажратиш ҳам кўзда тутилмаган.

 

МУАЛЛИФЛАР ВА МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

“Ислом зиёси” журналига мақолалар қуйидаги талаблар асосида қабул қилинади:

Мақола ўзбек, рус, инглиз тилларида номи; тадқиқот мақсади, методологияси ва натижаларини ўз ичига олган аннотация (150-200 сўздан иборат), таянч иборалар (8-10 та) ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати (камида 20 та) берилган бўлиши, асосий матн ҳажми 15 саҳифадан кам бўлмаслиги керак;

Мақоланинг кириш қисмида тадқиқот мақсади ва муаммосини аниқ ифода қилиш лозим. Мақола кириш, услублар, натижа, муҳокама, таҳлил ва хулосадан иборат бўлиши керак.

Мақола назарий-услубий жиҳатдан пухта, ишончли манбалар, асосли хулосалар ва тавсияларга бой, нашр хусусиятидан келиб чиққан ҳолда илмий-таҳлилий бўлиши лозим;

Мақолалар Word дастурида, “Times New Roman” шрифтида, 14 шрифт ўлчамида, 1,5 интервалда, босма ва электрон шакли билан қабул қилинади;

Мақолага муаллиф исм-шарифи тўлиқ лотинчада, иш жойи, манзили, лавозими, илмий даражаси, унвони инглиз тилида, муаллиф e-mailи, телефон рақами ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши шарт;

Масалан: Islom Haydarov. INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY ОF UZBEKISTAN, doctor of philosophy PhD, docent of the UNESCO chair on religious studies and the comparative study of world religions. This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. 11, A.Кadiri, Tashkent, 100011, Uzbekistan.

Тел: 243-00-00 уй, (90) 430-00-00 мобил. 244-00-56 иш.

Мақоланинг илмий аппарати мақола ичида, иқтибос келтирилган жойда қуйидагича берилиши лозим;

Масалан: (Islomov Z., 2019:8) тарзида.

Мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар рўйхати лотин алифбосида алифбо тартибида қуйидаги тарзда берилиши зарур:

- муаллиф ва асар номи;

- асар чоп этилган шаҳар ва нашриёт;

- нашр этилган йили.

Масалан:

Abdullayeva, Moxira (2018) "APPROACHES FOR STUDYING RELIGIOUS PROCESS IN CYBERSPACE," The Light of Islam: Vol. 2018 : Iss. 1 , Article 13. 

Islomov, Zohidjon (2019) "THE ROLE OF THE INTERNATIONAL ISLAMIC ACADEMY OF UZBEKISTAN IN THE DEVELOPMENT OF ISLAMIC STUDIES," The Light of Islam: Vol. 2019 : Iss. 1 , Article 1. 

 

 


Print   Email