МАЛАЙЗИЯ ТЕХНИК ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИДА ИШТИРОК ЭТИНГ

Малайзия техник ҳамкорлик дастури (МТСР) доирасида турли йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида иштирок этиш учун аризалар қабули бошлангани эълон қилинди.

Мазкур ўқув курслари ишлаб чиқариш, туризм, илм фан, технология ва бошқа йўналишларда амалга оширилади.

Барча ҳаражатлар (халқаро авиақатновлар, яшаш ва овқатланиш) Малайзия томонидан қопланади.

Ўқув курслари бўйича тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин: https//mtcpcoms.kln.gov.my/mtcpcoms/online/list_course

Мазкур дастурларда иштирок этиш истагида бўлганлар академия Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

 


Print   Email