ГЕРМАНИЯДА ЎҚИШ УЧУН МАХСУС СТИПЕНДИЯ ТАНЛОВИ

Ханнс Зайдел Фондининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси томонидан Германия ОТМларида ўқиш учун махсус стипендия танлови эълон қилинди.

Талаблар:

  • Аъло баҳоларда ўқиш;
  • 32 ёшдан ошмаган бўлиши;
  • Немис тилини аъло даражада билиш;
  • Ўзининг илмий соҳасида малакага эга бўлиш ва буни намойиш эта олиш;
  • Ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлиш.

Қўллаб-қувватлаш 5 ойдан 2 йилгача давом этиши мумкин.

Ариза топшириш муддатлари:

ОТМ талабалари учун – 31 май ва 30 ноябрь

Докторантлар учун – 15 январь ва 15 июль

 

Қўшимча маълумот олиш учун қизиқувчилар академиянинг Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

 


Print   Email